ФИФА расмий сайти чорак финалнинг дастлабки икки ўйинини бошқариб борувчи ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар берди.
Унга кўра, Франция ва Германия терма жамоалари ўртасидаги чорак финал баҳсини аргентиналик ҳакам Нестор Питана бошқаради. Бунгача Питана Россия — Жанубий Корея, АҚШ — Португалия, Гондурас — Швейцария ўйинларини бошқарган.
Шунингдек, Бразилия — Колумбия терма жамоалари ўртасидаги чорак финал баҳсини испаниялик Карлос Веласко бошқаради. Ушбу ўйин Веласконинг Уругвай — Англия, Босния ва Герсоговина — Эрон ўйинидан сўнг учинчиси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйинлар 4 июль куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)