Шотландия суди 27 ёшли немис маликаси Теодора Зайн-Витгенштайнга ҳукм чиқарди, дея хабар берди Foxnews. Қадимий аристократ сулоласи вакиласи ахлоқсиз хатти-ҳаракатлари, ирқий таҳдидлар ва ҳибс чоғида қаршилик кўрсатгани учун минг фунт (1700 доллар) миқдоридаги жаримага тортилди.
2014 йил мартида Теодора Шотландияда ҳибсга олинган эди. У нуфузли St Andrews университетидаги талабалар зиёфатида кийимларини ечиб ташламоқчи бўлган, атрофдагиларни ҳақоратлаган ва чақирув бўйича келган полиция билан курашишга уринган. Хабар берилишича, у мусулмонларни қириб ташлашга чақирган.
Маликанинг адвокати у қалқонсимон без касаллигига чалингани, бу унинг хатти-ҳаракатлари ва гапларига таъсир қилганига судни ишонтирмоқчи бўлди. Ҳуқуқшуноснинг таъкидлашича, Теодора халқаро алоқалар бўйича ихтисосликка эга, бундан ташқари Иорданияда яшаб, «Яқин Шарқ маданияти билан танишган».
Маликанинг ўзи барча айбловларни рад этди.
Изоҳ (0)