Ленс Бенсон — Светт шаҳри эгаси шаҳарни барча қулайликлар — бар, 3та тиркама, дўкон, уй ва 2,5 гектар майдондаги адир билан биргаликда сотишга қарор қилди. 1940 йилларда 40 киши яшаган ушбу шаҳарчада бугунги кунда расман 2 киши — Ленс Бенсон ва унинг аёли истиқомат қилмоқда. Бу ҳақда Rapid City Journal хабар беради.
Ҳозирда Колорадода истиқомат қилаётган Геррй Руннелс ҳалигача ўзи катта бўлган ушбу шаҳарча барига тез-тез келиб туради. «Ҳозир бу ер оила аъзолари билан дам оладиган жойга айланган», — дейди Геррй Раннелснинг 27 ёшли жияни Рей Раннелс. Шаҳарчага ташриф буюрувчилар Светт сотилиш-сотилмаслигидан қатъий назар у ўзининг қиёфасини йўқотмаслигига умид қилмоқда.
Изоҳ (0)