30 июнь, душанба куни Қоҳиранинг Гелиополис туманида жойлашган президентга қарашли «Ал-Иттиҳадия» саройи атрофида қўлбола бомба портлади.
«Ал-Аҳрам» газетаси сайти маълумот беришича, сарой атрофида 2 портловчи мослама борлиги аниқланган. Улардан бири сапёрлар томонидан хавфсизлантирилган. Иккинчиси эса хавфсизлантириш вақтида портлаган. Воқеа натижасида бир киши ҳалок бўлган ва уч киши жароҳатланган.
Президент қароргоҳи жойлашган туман ҳарбийлар томонидан ўраб олинган.
Изоҳ (0)