КХДРда мамлакат ҳудудидаги «душманларча хатти-ҳаракатлари» учун икки нафар америкалик судланади. Бу ҳақда Interfax хабар берди.
Маълум бўлишича, Меттю Миллер ва Жеффри Фоулларга қарши далиллар тўпланган, бундан ташқари, уларнинг ўзлари айбларини тан олган. Айни пайтда суд жараёнига тайёргарлик кетмоқда. Шимолий Корея ҳукумати воқеа юзасидан АҚШ вакиллари билан боғланган. Ҳозирча бошқа тафсилотлар маълум қилинмаяпти.
Ҳар иккала америкалик КХДРга сайёҳлик визалари билан ташриф буюрган. Меттю Миллер 10 апрель куни қўлга олинган. Хабар қилинишича, у паспорт назоратида визасини йиртиб ташлаган ва КХДРга бошпана сўраб келганини маълум қилган. Ушбу ҳолат ҳуқуқий тартибнинг қўпол равишда бузилиши деб қайд этилган.
Жеффри Фоул эса мамлакатга 29 апрель куни келган ва июнь бошида КХДРни тарк этмоқчи бўлганида қўлга олинган. У ўзининг меҳмонхона номерида Инжил китобини қолдириб кетганликда айбланмоқда
Изоҳ (0)