Тошкентда ниқоб кийиб, қўлида ўйинчоқ тўппонча билан босқинчилик қилган икки йигит узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди, дея хабар беради «Кун» «Ҳуқуқ» газетаси маълумотига асосланиб.
Маълум бўлишича, гумон қилинаётган йигитлар ниқоб кийиб, қўлга ўйинчоқ тўппончани олиб, Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги ҳовлилардан бирига бостириб кирган.
Босқинчилар хонадон эгаларининг қўл-оёғини боғлаб уларни калтаклашган ва уйдан катта миқдордаги мулкни ўғирлаб кетган.
Босқинчилар 25—26 ёш атрофида бўлиб, улар бунгача ҳам уч марта судланган бўлган.
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди уларни мос равишда 18 ва 21 йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарган.
Изоҳ (0)