26 июнь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Канаданинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жон Роналд Кёр (қароргоҳи Москвада) қабул қилинди. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар берди.
Элчи Ўзбекистон Республикаси Президентига аталган ишонч ёрлиқларини топширди.
Мулоқот чоғида икки давлат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)