Афғонистонда президентлик сайловларининг иккинчи тури якунига етди, дея хабар бермоқда «Кун» Associated Press ахборот агентлиги маълумотига асосланиб.
Овоз бериш жараёни 14 июнь, шанба куни маҳаллий вақт билан 16:30 да (Тошкент вақти билан 16:00 да) якунига етди ва «Толибон» ҳаракати етакчиларининг таҳдидларига қарамай, нисбатан тинч шароитда ўтди.
Афғонистон президенти ўрни учун собиқ ташқи ишлар вазири Абдулло Абдулло ва собиқ молия вазири Ашраф Ғани кураш олиб бормоқда. 2014 йил апрелида бўлиб ўтган сайловнинг биринчи турида Абдулло 44,9 фоиз, Ғани эса 31,6 фоиз овозни қўлга киритган эди.
Ҳар иккала номзод ҳам коррупцияга қарши оммавий курашни бошлаш ва «Толибон» билан қарама-қаршилик кескин ўсиб бораётгани ортида Ғарб билан алоқаларни мустаҳкамлашга ваъда бермоқда.
Сайловнинг оралиқ натижалари 2 июль куни, якуний натижалари эса 22 июль куни эълон қилиниши кутилмоқда.
Изоҳ (0)