Мисрнинг янги сайланган президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий ўзининг инаугурацияси вақтида жинсий зўравонликдан жабр кўрган аёлдан шахсан узр сўради, деб хабар беради «Кун» The Independent’га асосланиб.
Ас-Сисий жабрланувчи аёлни кўргани шифохонага ташриф буюрди ва унга бир даста атиргул совға қилди.
«Мен бу ерга сизга ва ҳар бир мисрлик аёлга бўлган ишдан жуда афсусда эканлигимни айтгани келдим. Мен мисрлик ҳар бир аёлдан узр сўрайман », – деди Миср президенти.
8 июнь, якшанба куни Миср пойтахти Қоҳирадаги Таҳрир майдонида бўлиб ўтган ас-Сисийнинг инаугурацияси вақтида ёш йигитлар ёш аёлнинг кийимларини ечиб ташлаб, уни урган ва зўрлаган.
Шундан сўнг ҳодиса жойига етиб борган полициячилар аёлни тез ёрдам машинасида шифохонага олиб борган. Ҳодисанинг мобил телефонга ёзиб олинган лавҳаси ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетганидан сўнг, полиция етти кишини гумон қилинувчи сифатида ҳибсга олган, дея хабар бермоқда «Ал Арабия».
Изоҳ (0)