Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Франк Рибери белидаги жароҳати туфайли Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборадиган бўлди. Мураббийлар унинг номини қайдномадан ўчирди. Бу ҳақда «Спорт Экспресс»га асосланиб Uff.uz хабар берди.
Аввалроқ, Франциянинг яна бир футболчиси – Клеман Грене мусобақани ўтказиб юбориши ҳақида хабар берилган эди. Уларнинг ўрнига терма жамоага «Монпелье»дан Реми Кабеля ва «Саутгемптон»дан Морган Шнейдерлин таклиф қилинди.
Изоҳ (0)