АҚШлик машҳур қўшиқчи Стиви Уандернинг Another Star қўшиғи 12 июнь куни Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида очиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида мусиқий мавзу сифатида танланди. Композиция чемпионатнинг барча дастурлари бошланишида янграйди, дея хабар берди BBC News. Уандер биринчи марта ўз қўшиқларидан бирининг бундай тарзда қўлланилишига рухсат берди.
Another Star илк бор 1967 йилда куйланган. Уандер 2014 йил январида «Грэмми» мусиқий мукофотларини топшириш маросимида ушбу қўшиқни Daft Punk гуруҳи билан бирга ижро этгач, унга қайтадан қизиқиш ортди.
Бундан аввалги футбол бўйича жаҳон чемпионатларида Шакира, The Dallas Guild қўшиқлари, Жакомо Пуччини ва Габриэль Форе композицияларидан фойдаланилган.