Германия федерал прокуратураси ГФР канцлери Ангела Меркелнинг телефон суҳбатлари АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги томонидан яширинча тингланганлик эҳтимоли бўйича дастлабки тергов ишларини бошлади. Бу ҳақда Interfax хабар берди.
«Мен парламентнинг ҳуқуқ қўмитасига тергов бошлангани ҳақида хабар бериб бўлдим», — деди Германия федерал прокурори Гаральд Ранге.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ ходими Эдвард Сноуден ўтган йилнинг ёзида ОАВга МХА фаолиятига тегишли махфий ҳужжатларни тақдим этган эди. Улар халқаро шов-шувга сабаб бўлди.
Хусусан, МХА дунёнинг 35 нафар етакчиси телефон қўнғироқларини кузатгани, улар орасида Ангела Меркель ҳам борлиги маълум бўлган.
Изоҳ (0)