Францияда ишга боришда велосипеддан фойдаланадиган кишиларни молиявий рағбатлантиришга асосланган ярим йиллик тажриба бошланди. Reuters хабар беришича, бундай акциялар Европанинг қатор давлатларида фуқаролар соғлиғини яхшилаш, ёқилғи истеъмолини қисқартириш ва ҳаво ифлосланишини камайтириш мақсадида ўтказиб келинмоқда.
Франция транспорт вазирлиги баёнот беришича, мамлакатда ўн минг кишилик штатга эга 20 га яқин турли компаниялар ўз ходимларига велосипедда босиб ўтилган ҳар бир километр йўл учун 25 евросент (тахминан 800 сўм) тўлашга рози бўлган.
Франция транспорт вазири агарда тажриба муваффақиятли кечса, янада кенг кўламли лойиҳа ўтказишларини таъкидлади.
Изоҳ (0)