Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мисрда май охирида бўлиб ўтган президентлик сайловларининг якуний натижалари эълон қилинди. Унга кўра, мамлакат собиқ мудофаа вазири Абдул Фаттоҳ ал Сисий овозларнинг 96,91 фоизига эга бўлиб, ғолибга айланди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Унинг ягона рақиби ижтимоий партия вакили Ҳамдин Саббаҳий 3,09% овозни қўлга киритди.

Овоз беришда сайловчиларнинг 47,45 фоизи қатнашди. Шу тариқа сайлов участкаларига 25 миллионга яқин фуқаро ташриф буюрди.

Ал Сисий 2012 йил августидан 2014 йил мартигача мудофаа вазири бўлиб ишлаган. 2013 йил июлидан 2014 йил мартига қадар эса мамлакат бош вазири ўринбосари сифатида фаолият юритган. 2013 йил июлида Ал Сисий давлат тўнтаришини уюштирди, натижада мамлакат президенти Муҳаммад Мурсий лавозимидан ағдарилди. Шундан сўнг мамлакат «Мусулмон биродарлар» жабр-зулми остида қолди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
 “Дизайн” кулги жамоаси аъзоси Элмурод Ҳақназаровнинг яккахон концерти қандай ўтди? 
Дунё
Зеленский Канадага ўрмон ёнғинларини ўчиришда ёрдам таклиф қилди
Дунё
Қозоғистондаги ўрмон ёнғини қурбонлари сони 14 кишига етди