Луганск яқинидаги жангларда камида 59 нафар украин ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлишган, яна ўнлаб ҳарбийлар жароҳат олиб, Киев госпиталларига жўнатилган. Бу ҳақда Украина бош прокуратураси маълумотларига таяниб Euronews хабар берди.
Бироқ Луганск халқ республикаси ҳарбий қисмларидаги жангчилар юзлаб қурбонлар ҳақида хабар қилмоқда. Бир-бирига зид маълумотларни текширишнинг иложи йўқ, деб ёзади нашр.
Душанба куни «Луганск халқ республикаси» жангчилари шаҳарнинг жанубида жойлашган Луганск чегара отряди базасига ҳужум қилган. Чегарачиларга ҳарбий авиациядан ташқари бошқа ёрдам келмаган.
Киев Украина шарқида аксилтеррор операцияларининг янги босқичи бошланганини эълон қилди.
Маҳаллий аҳоли ертўлаларда жон сақламоқда.
Изоҳ (0)