Россиядаги Удмуртия республикаси пойтахти Ижевск шаҳри фуқароси ўзининг собиқ маъшуқасини уч соат давомида тобутга қамаб қўйди. Унга нисбатан кўчиб юриш эркинлигидан маҳрум этиш факти бўйича жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда «ИТАР-ТАСС» хабар берди.
31 май куни ёвуз ниятдаги эркак диний маросимлар агентлигида ишловчи собиқ маъшуқасига рашк туфайли пичоқ, отвёртка, парма орқали тана жароҳатлари етказган. Буларга кифояланмасдан, жиноятчи аёлга тобутга ётишни буюрган, сўнг унинг қопқоғини маҳкамлаб қўйган.
Ота-онаси, ҳуқуқни муҳофаза этиш органлари ходимлари билан узоқ давом этган музокаралардан сўнггина у ўз қурбонини қўйиб юборди. Айни пайтда эркак ҳибсга олинган.
Изоҳ (0)