Украинанинг янги сайланган президенти Пётр Порошенко 7 июнь, шанба куни украин халқига қасамёд қилади. Бу ҳақда Interfax хабар берди.
347 халқ депутатининг 300 нафари бундай қарорни ёқлаб овоз берди. Олий Раданинг қасамёдга бағишланган тантанали йиғилиши 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Украина сайлов комиссияси халқ депутати Пётр Порошенконинг президентлик сайловларида ғолиб бўлганини расман эълон қилган эди. Унга сайловда иштирок этганларнинг 54,7 фоизи ёки 9,8 миллион киши овоз берган.
Изоҳ (0)