Чилида музликлар орасида динозавр мурдаларидан иборат йирик мозор топилди. Бу ҳақда Табиат тарихи миллий музейи олими Кристиан Саласар маълум қилди, дея хабар берди «ИТАР-ТАСС».
Топилма мамлакат жанубидаги «Торрес-дел-Пайне» миллий боғи ҳудудида аниқланди. У ерда 46 нусхадаги ихтиозаврлар топилган бўлиб, уларнинг қолдиқлари бизгача яхши сақланган. «Улардан бири иккита эмбрионга эга, бу эса топилмаларнинг деярли ноёб эканидан далолат беради», — деди Саласар.
Бундан ташқари, ушбу ихтиозаврлар мозори бугунгача маълум бўлганлари орасида энг катталаридан бирилиги таъкидланди.
Шунингдек, олимлар йиртқичларнинг тарихгача бўлган турларига тегишли қолдиқларни ҳам топишди.
Ихтиозаврлар — динозаврлар давридаги энг йирик денгиз судралиб юрувчилари. Улар бундан тахминан 99 миллион йил аввал қирилиб кетган.
Изоҳ (0)