БМТ бош котиби Пан Ги Мун метрода йўловчилардан бири билан суратга тушди. Телефон орқали олинган сурат ҳақида унинг матбуот котиби Twitter’да хабар берди.
Маълум бўлишича, Пан Ги Мун Нью-Йорк мэриясига қараб кетаётган бўлган. БМТ сайтида ҳам ташкилот раҳбарининг жамоатчилик транспортидаги саёҳати ҳақида айтиб ўтилган.
Метрога бош котиб ўзининг бошқарув масалалари бўйича ўринбосари Юкио Такасу, матбуот бўйича ўринбосари Питер Лаунски-Тиффентал ва БМТ расмий вакили Стефан Дужаррик билан тушган.
Изоҳ (0)