Британиялик саёҳатчи, блоггер ва фотосуратчи Ли Томпсон Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳридаги Исо ҳайкали бошида дунёда биринчи бўлиб селфи олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Томпсон The Flash Pack сайёҳлик компанияси асосчисидир. У Бразилияга ўзининг бизнес шериги Оливер Харви билан футбол бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик ишлари билан танишиш мақсадида келади. «Менда дунёда биринчи (ва ҳозирча ягона) бўлиб Исо билан селфи олиш имконияти туғилганида, ундан фойдаланиб қолишга қарор қилдим», — деб ёзди Томпсон ўз блогида.
1931 йилда қуриб битказилган Исо ҳайкалининг баландлиги 30 метрни ташкил этади, у ўрнатилган супа ҳайкалга яна қўшимча 8 метр баландлик беради.
Изоҳ (0)