Испания қироли Хуан Карлос I тахтдан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақда қироллик ҳукумати раиси Мариано Рахой маълум қилди. Ушбу қарорнинг сабабига монархнинг ўзи махсус баёнотида аниқлик киритишини таъкидлади. Бу ҳақда «ИТАР-ТАСС» хабар берди.
«Энди унинг ворисини тахтга ўтқазиш жараёни бошланади», — деди Рахой. Унинг таъкидлашича, Испания конституциясига мувофиқ, меросхўр шаҳзода Фелипенинг тахтга ўтиришига рухсат берувчи махсус қонун қабул қилиниши лозим. «Испания парламенти тез орада ушбу қонунни тасдиқлайди», — дея ишонч билдирди у.
Изоҳ (0)