Қашқадарё вилоятидаги Касби, Китоб ва Шаҳрисабз туманларининг чекка қишлоқлари — Комилон, Юқори Майманоқ, Варганзадаги таълим ва тиббиёт муассасаларига қуёш батареялари ўрнатилди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 майдаги «2013—2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг «Эко-енергия» илмий-тадқиқот маркази томонидан амалга оширилди.
— Қуёш батареяларининг ўрнатилиши нафақат биз, соҳа ходимлари, балки ҳудуд аҳолиси учун ҳам қувончли воқеа бўлди, — дейди Юқори Майманоқ қишлоқ врачлик пункти мудири Саъдин Аширов. — Зеро, электр энергияси таъминотининг янада яхшиланиши аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини юксалтириб, замонавий тиббий асбоб-ускуналардан самарали фойдаланиш имконини беради.
Изоҳ (0)