АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги (МХА) собиқ ходими Эдвард Сноуден ўзининг МХА учун оддий тизим администратори бўлиб ишлагани ҳақида АҚШ ҳукумати берган маълумотни рад этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Америка телевидениесига берган илк интервьюсида Сноуден уни жосус сифатида ўқитишганини, чет элда сохта ном остида яшаб, сохта фаолият олиб борганини маълум қилди.
Сноуден 2013 йилда Америка махсус хизматининг оммавий кузатув дастурини фош қилди, натижада халқаро можаро келиб чиқди. Шундан сўнг АҚШ ҳукумати вакиллари унинг МХА ва Марказий разведка бошқармаси билан ҳамкорлик қилган фирмаларда оддий тизим администратори бўлиб ишлагани ҳақида хабар тарқатди.
Сноуден сўзларига кўра эса, у техник мутахассис бўлиб, Америка ҳукумати учун хизмат қилган, контрразведка (душман жосусларига қарши кураш олиб борувчи ташкилот) академиясида дарс берган ҳамда МХА ва МРБ операцияларида иштирок этган.
Изоҳ (0)