Европарламентга жорий сайловлар натижалари бирлашган Европанинг аввалгидек бўла олмаслигидан дарак бермоқда. Бу ҳақда ЕИ мамлакатлари 28 нафар етакчиларининг Брюсселдаги учрашуви арафасида Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон маълум қилди, дея хабар берди «ИТАР-ТАСС».
«Сайлов натижалари одамлар ташкилот фаолияти тузилмасида ўзгариш бўлишини кутаётганини исботлади», — деди у.
Маълум бўлишича, бош вазир ўзининг Европадаги ҳамкасбларига қўнғироқ қилиб, уларни 27 май куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари саммитда Евроиттифоқ тузилмасини ўзгартириш масаласини кўтаришга чақирган.
Кэмерон бундан аввал ҳам иттифоқнинг ҳозирги кўринишда мавжуд бўлишда давом этиши «ножоиз» эканини таъкидлаган эди. «Европарламентга сайловларда ЕИ фаолиятига шубҳа билдирганлар бош вазирни қатъий хатти-ҳаракатларга чорлаши керак, акс ҳолда у ўз сайловчиларини йўқотишда давом этади», — деб ҳисоблайди маҳаллий кузатувчилар.
Изоҳ (0)