Украина Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташкилотидан чиқиб кетиш жараёнини бошламоқда. Бу ҳақда Украина Олий Радасидаги брифингда Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Андрей Парубий маълум қилди, дея хабар берди Ukrinform.ua.
Парубийнинг таъкидлашича, Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашида нафақат МДҲда раисликни тугатиш, балки МДҲдан чиқиш жараёнини бошлаш ҳақида қарор қабул қилинди.
Бундан ташқари, Украина ҳудудида украин армияси ва Украина хавфсизлигига кафил иттифоқдош давлатлар ҳамкорлигида ҳарбий машғулотлар ўтказиш режасини ишлаб чиқиш бўйича ҳам қарор қабул қилинди. «Кафил иттифоқдош давлатларга тегишли мурожаатлар тайёрлаб қўйилди», — дея қўшимча қилди Парубий.
Изоҳ (0)