АҚШнинг Мен штатида яшовчи 99 ёшли аёл коллежни битирганидан 75 йил ўтгач, ўз дипломини олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Дипломни бундай кеч қўлга киритишига Жесси Уайт исмли аёлнинг 1939 йилда беш долларлик божни тўламагани сабаб бўлди.
У Бангор шаҳридаги Бил коллежида бўлиб ўтган диплом топшириш маросимида қатнашди. Кекса битирувчи стенография ва ҳисобчилик соҳасида даражага эга бўлди.
Уайт хоним полиомиелит касаллигига чалинган, шунга қарамай у узоқ йиллар ҳисобчи бўлиб ишлаган. Унинг муаммосидан хабар топган дўсти божни тўлаб, Жессини маросимга олиб борган.
Ўзининг айтишича, диплом олгач, у хурсандлигидан ҳаяжонланиб кетган. «Ҳеч қачон ўқишдан тўхтаманг. Айтишларича, ўқишдан тўхтасангиз, қариб қоласиз. Шунинг учун мен ўқишни тугатмоқчи эмасман», — деди у.
Изоҳ (0)