2007 йилда дунёда энг оғир киши деб тан олинган мексикалик Мануэль Урибе 26 май куни 48 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Шифокорлар ҳозирча ўлим сабабини аниқлагани йўқ, бироқ Мануэль юраги ва жигарида муаммолар бўлгани маълум. У юрак аритмияси туфайли 2 май куни Монтеррей шаҳар касалхонасига юк кўтарувчи кран ёрдамида келтирилган ва 24 кундан сўнг шу ерда ҳаётдан кўз юмган.
2001 йилда 597 килограмм вазн тўплаган Урибе ўрнидан туролмай қолган. 2007 йилда эса унинг вазни 560 килограммни ташкил этган. Парҳез ва шифокорлар ёрдамида мексикалик 2008 йилда 360 килограммгача озган. Вафоти чоғида унинг вазни 394 килограммга тенг бўлган.
Айни пайтда Саудия Арабистонида яшовчи Ҳалид бин Муҳсин Шаарий 610 килограмм вазн билан сайёрамиздаги энг оғир киши ҳисобланади.
Изоҳ (0)