Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон футбол федерацияси анжуманлар залида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси раҳбарияти, Тошкент шаҳридаги Олий лига футбол клублари вакиллари ва ушбу жамоалар мухлислар клублари ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магаметов раислик қилган учрашувда ИИВ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нурбек Сафаров ва ИИВ Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бошқармаси бўлим бошлиғи Исломбек Жаҳонгиров қатнашди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси сайти хабар берди.

Фото: the-uff.com

Фото: the-uff.com

Мулоқот чоғида Олий лига баҳслари доирасида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган «Динамо» (Самарқанд)—«Пахтакор» (Тошкент) учрашувидан сўнг рўй берган нохуш ҳолатларга тўхтаб ўтилди (ўйинда ҳакамнинг ҳаракатидан норози бўлган самарқандлик футбол ишқибозлари жанжал кўтарган эди — «Дарё»). Ҳозирги вақтда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда, томонларнинг кўрсатмалари ўрганиб чиқилмоқда. Қайд этишларича, ушбу нохуш ҳолатлар сабаб ҳеч ким жабр кўрмаган, бироқ моддий зарарлар етказилган. Бундай ҳодисалар келажакда такрорланмаслиги кераклиги, бунинг олдини олиш учун мухлислар клублари билан учрашувларни кўпроқ ташкил этиш ва тушунтириш ишлари олиб бориш зарурлиги таъкидланди.

Айни вақтда, яқин хориж мамлакатларида футбол мухлисларининг сиёсий низоларга аралашиб қолиши ҳолатлари ёки футбол мухлисларининг бевосита аралашуви билан футбол учрашувлари атрофида турли тартиббузарликлар амалга оширилаётгани қайд этиб ўтилди. Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистонда ташкил этилган сўнгги бир неча маҳаллий ва халқаро учрашувлардаги футбол мухлисларининг ўзини тутиши ва хулқи мониторинг қилингани маълум қилиниб, ушбу ҳолат бўйича танқидий муносабатлар билдирилди.

2013 йил февралида Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг буйруғи билан Футбол бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини тутиш қоидалари тасдиқланган бўлиб, Нурбек Сафаров ўз нутқи давомида футбол клублари қошида ташкил этилган мухлислар клублари ушбу қоидаларда кўрсатилган талабларга риоя этишлари кераклиги ва улар стадиондаги бошқа томошабинларга ўзини тутиш борасида намуна бўлишлари кераклигини қайд этиб ўтди.

Ўз навбатида, ИИВ Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бошқармаси бўлим бошлиғи Исломбек Жаҳонгиров футбол клублари қошида ташкил этилган мухлислар клублари аъзолари стадионларда маданиятли мухлисликни тарғиб этишлари кераклиги ҳақида фикр билдириб, футбол учрашувлари вақтида хавфсизликни таъминлашга масъул бўлганлар ва мухлислар клублари ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова