Туркия ҳукумати Тwиттер микроблоглар тармоғига қўйилган блокировкани олиб ташлади. Бу хусусда бош вазир девонхонаси вакилининг сўзларига таяниб Реутерс хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Туркия Конституцион суди сайтга қўйилган чекловни ноқонуний, деб топди ва инсон ҳуқуқларини ҳамда сўз эркинлигини бузиш сифатида эътироф этди. Мамлакат ҳукумати эса бир ҳафтадан буён бу қарорни эътиборсиз қолдириб келаётган эди.
Хабарингиз бор, Туркия бош вазири Ражаб Таййиб Эрдўғон Тwиттер микроблогини мамлакатдан таг-томири билан йўқ қилиши ҳақида баёнот берган. Аммо кейин мамлакат президенти Абдулла Гул ижтимоий тармоқларнинг буткул тақиқлаб қўйилиши номақбул эканлигини маълум қилган. Анқара маъмурий суди Тwиттер микроблоглар тармоғига қўйилган тақиқни олиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилган.
Изоҳ (0)