Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин “муҳим кемасозлик заводлари”ни кўздан кечирди ва у ерда атом сувости кемаси қурилиши билан танишди.
Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap агентлиги хабар берди.

Шимолий Корея раҳбари ўз мамлакатининг денгиз мудофаа тизими ҳар қандай зарурий ҳудудларда чекловларсиз, тўлиқ жойлаштирилишини таъкидлади.
Заводга ташрифи давомида Ким Чен Ин 2021 йилда бўлиб ўтган партия қурултойида эълон қилинган мудофаа қарорига мувофиқ қурилаётган ядровий қувватли стратегик сувости кемасини кўздан кечирди.
Шимолий Корея биринчи марта баллистик ракеталарни ташишга қодир сувости кемаси қурилиши ҳақидаги маълумотларни оммага ошкор қилди ва кема ташқи кўринишини кўрсатди.

Изоҳ (0)