• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12937.93
    • RUB161.1
    • EUR14665.14
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент вилоятидаги ерни 352 минг долларга ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди (видео)

    Навоий, Андижон, Фарғона ва Тошкент вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланиб, жиноят ишлари қўзғатилди.

    Фото: Видеодан кадр

    Навоий вилоятининг Кармана туманида яшовчи хусусий тадбиркор ўзганинг ишончига кириб, туман ҳокимлиги захирасида бўлган 1 гектар бўш ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканини айтиб, унга сотиш ва мансабдор танишлари орқали кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 2 миллиард сўм талаб қилган. У сўралган пул маблағидан 1 миллиард сўмни Навоий шаҳрида олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

    Андижон вилоятида кузатилган ҳолатда эса Хўжаобод туманида яшовчи, 1992 ва 1994 йилларда туғилган ака-ука давлат захирасида бўлган 2 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 300 минг АҚШ доллари талаб қилган. Лекин ДХХ ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда улардан бири сўралган пул маблағидан 50 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

    Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари мазкур хўжаликнинг 50 сотих суғориладиган ер майдонини харидорга 55 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 45 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган. Бошқа ҳолатда эса Қува туманидаги қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи масъулияти чекланган жамият раҳбари мазкур МЧЖнинг 10 сотих ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали харидор номига турар жой сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 35 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

    Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, пойтахтда яшовчи, 1964 йилда туғилган фуқаро Тошкент туманида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 16 сотих ер майдонининг ҳар бир сотихини 22 минг АҚШ долларидан жами 352 минг АҚШ долларига харидорга сотишга келишиб ҳамда юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

    Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг шериги бўлган — Тошкент туманида яшовчи, 1952 йилда туғилган, муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс ҳам ушбу 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

    Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Сўнгги ойларда ерни ноқонуний сотишга уриниш ҳолатлари

    2025 йил февралида Фарғонада фуқаро 2,5 гектар ерни 650 минг долларга сотишга келишиб, олдиндан 100 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганди. Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 32 гектар ерни 2,4 млн долларга ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс ушланганди. Сурхондарё вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 45 сотих ерни 60 минг долларга сотишга келишиб, 56,7 минг доллар ва 43 миллион сўм олган вақтида қўлга тушганди. Хоразм вилоятининг Урганч туманида фуқаро давлат захирасида бўлган 24 сотих ер майдонини кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 45 минг доллар ва 13 миллион сўм олган вақтида ушланганди.

    7 март, 11:33   Изоҳ (0)   1540
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ДХХ#ерни ноқонуний сотиш

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда турар жой биноларини нотурар мулк объектига ўтказиб беришни ваъда қилган шахс ушланди 

    11.11.2023, 17:25

    Қорақалпоғистонда 1,8 гектар ерни 350 млн сўмга сотишга уринган шахс ушланди

    25.11.2023, 13:24

    Андижонда 15 сотих ер майдонини 21 минг долларга сотишга уринган шахс қўлга олинди

    22.01.2024, 12:23

    Қашқадарёда 57 гектар ерни ижарага олиб бериш учун 350 млн сўм олган фермер хўжалиги раҳбари ушланди 

    13.02.2024, 12:59

    Сурхондарё, Самарқанд, Фарғона ва Наманган вилоятларида ноқонуний ер савдоларига чек қўйилди

    20.02.2024, 15:20

    Самарқандда 1 гектар ерни 13 минг долларга, Қашқадарёда эса 12 сотих ерни 10 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди

    21.02.2024, 13:15

    Фарғонада ўзини кадастр ходими сифатида таништириб, ер ажратиб бериш эвазига 10 минг доллар сўраган шахс ушланди

    27.03.2024, 11:17

    ДХХ Қува, Учкўприк, Тошлоқ ва Риштон туманларида ноқонуний ер сотишга уринган шахсларни ушлади (видео)

    19.04.2024, 11:11

    Навоийда уч гектар ерни 28 минг доллар ва 200 млн сўмга сотишга уринган шахс қўлга олинди

    06.05.2024, 15:15

    Андижонда ерни 160 минг долларга ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    16.05.2024, 12:05

    Тошкент вилоятида 15 сотих ерни 40 минг долларга олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

    15.07.2024, 12:10

    Тошкент вилоятида ерни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар 550 минг доллар олаётганида қўлга тушди

    22.08.2024, 14:33

    Ҳокимлик ходимидан кадастр бўлими бошлиғигача: ер майдонларини ноқонуний сотаётганлар қўлга тушди 

    24.09.2024, 10:50

    Фарҳод Ҳасанов Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

    11 феврал, 23:39

    Тошкентда ноқонуний диний жамоат ортидан божхона идоралари ходимларига жиноят иши қўзғатилди

    13 феврал, 10:00

    Фарғонада 2,5 гектар ерни 650 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди 

    16 феврал, 18:35

    Тошкент вилоятида ерни 2,4 млн долларга ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс ушланди (видео)

    21 феврал, 10:36
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европа Лигаси. “Тоттенҳэм” Европа Лигаси чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 22 май, 07:44

    Мехико шаҳрида мэрнинг котиби ва маслаҳатчиси отиб ўлдирилди

    Дунё | 22 май, 00:10

    Байденнинг собиқ шифокори унинг қанча умри қолганини маълум қилди

    Дунё | 21 май, 23:55

    Хитойда 650 йиллик қадимий Ноғора минораси томи қулаб тушди

    Дунё | 21 май, 23:45

    АҚШда хакер алоқа хизмати базасига кириб, 60 га яқин амалдорнинг маълумотларини ўғирлади

    Дунё | 21 май, 23:35

    Шавкат Мирзиёев Люблянага етиб борди

    Ўзбекистон | 21 май, 23:20

    Испанияда Украинанинг собиқ президенти маслаҳатчиси отиб кетилди

    Дунё | 21 май, 23:16

    “Дарё” дайжести: 21 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 21 май, 23:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.