Тошкент шаҳрида BYD катта тезликда Yutong автобусига бориб урилди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Пойтахт ИИББ ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат 8 февраль куни соат 07:15 ларда Юнусобод тумани ТХАЙ кўчасида содир бўлган. 1983 йилда туғилган ҳайдовчи А.С. бошқарувидаги BYD 1992 йилда туғилган ҳайдовчи С.А. бошқарувида бўлган Yutong русумли автобус орқасига бориб урилган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тошкентда 8 февраль куни маст ҳолатдаги ҳайдовчилар иштирокида иккита ЙТҲ содир бўлганди. Қаршида дрифт қилишга уриниш оқибатида икки йигит ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)