Жаҳон саҳнаси мега юлдузи Женнифер Лопес ўнлаб мамлакатларни қамраб оладиган Up All Night: Ливе ин 2025 катта концерт турини эълон қилди — улар орасида биринчи марта Ўзбекистон ҳам бор.

Тур 2025 йилда бошланади ва АҚШ, Европа, Осиё, жумладан Қозоғистон, Арманистон ва Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Тошкентда Жей Ло тўлиқ форматдаги шоу — хитлар, ақл бовар қилмайдиган рақслар ва махсус эффектлар билан чиқиш қилади. Концерт 7 август куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.
Бундай миқёсдаги юлдузнинг Ўзбекистонга келиши Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан амалга оширилган муҳим маданий воқеа ҳисобланади. У халқаро маданий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва мамлакатнинг туризм секторини ривожлантиришга қаратилган.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, Женнифер Лопеснинг Тошкентдаги чиқиши нафақат қўшиқчининг мухлисларига унутилмас таассуротлар тақдим этади, балки Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва туристик салоҳиятини халқаро майдонда оммалаштиришга ёрдам беради.
Женнифер Лопес 1969 йил 24 июль Нью Йорк шаҳрида дунёга келган америкалик актриса, қўшиқчи, раққоса, моделер, продюсер ва ишбилармон аёл. У биринчи марта 1991 йилда In Living Color телекўрсатувида Fly Girl раққосаси сифатида шуҳрат қозонган. У 1993 йилгача тўлиқ актёрлик фаолиятини бошлашга қарор қилгунга қадар жамоанинг доимий аъзоси бўлиб қолди. Лопес ўзининг биринчи бош ролини 1997 йилда қўшиқчи Селена ҳақидаги биографик фильмда ижро этган. Бу рол унга “Олтин глобус” номинациясини олиб келди.
Кейинги йили “Кўздан йироқда” лойиҳасидаги роли, уни фильм учун бир миллион доллар ишлаб топган биринчи лотин америкалик актрисага айлантирди. Мусиқий саҳнада Лопес 1999 йилда Он тҳе 6 альбоми билан дебют қилди, ундан олдин “If You Had My Love” сингли олтита мамлакатда биринчи ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)