• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Боқувчим бўлмагани учун менга кийимлар беришарди”. Тўйлардаги энг “қиммат” бошловчи Нилуфар Сотиболдиеванинг ижара уйи, отасининг ўлими ва судлашгани ҳақида

    Ўзбек, рус ва инглиз тилида эркин гаплашадиган бошловчи Нилуфар Сотиболдиева бу йил 43 ёшни қаршилади. Ҳамиша киборлардек кийинадиган ва “Ўзбекистондаги энг қиммат бошловчилардан бири” дея эътироф этиладиган бошловчининг муваффақият сири нимада? У шахсий ҳаёти ҳақида гапиришни унчалик истмаса-да, бой-бадавлат инсоннинг фарзанди бўлмагани ва бугунги кунга эришиш учун қийин кунларни бошдан кечирганини яширмайди.

    “Отам борида ҳаммаси яхши эди”

    Нилуфар Сотиболдиева 1982 йили Тошкент шаҳрида дунёга келган. Оилада икки қиз, унинг бир нафар синглиси бор. 

    Foto: Instagram
    Фото: Instagram

    — Отам вафот этгунига қадар болалигим жуда гўзал ўтган. Онамнинг айтишича, боғча ёшидан бошлаб ҳеч кимга гап бермайдиган, гапга чечан қиз бўлганман. Онам шифокор бўлгани учун қизларининг ҳам шу соҳани эгаллашини орзу қиларди. Аммо мен бирор марта шифокор бўламан демаганман. Ҳатто, кичик ёшда бошловчи деган сўзни билмай “Телевизорнинг ичидан чиқаман”, дердим. Афсуски, отам оғир ҳасталик сабаб, ҳаётни жуда эрта тарк этган. Ўшанда мен 3 ёшда, синглим эса 6 ойлик чақалоқ бўлган. Отамнинг елкасига миндириб олиб юрган кунларини жуда яхши эслайман, — дейди

    “Онам кечаси билан йиғларди”

    Нилуфар Сотиболдиевани кўпчилик бадавлат деб билади. Аммо у оиласи билан кўплаб молиявий қийинчиликларни бошдан кечирган. Отасининг вафотидан сўнг кўчада қолгани, тинимсиз ижара уйни алмаштиргани ҳақида сўзлаб берди.

    Foto: Instagram
    Фото: Instagram

    — Отам вафот этганидан кейин онам икки фарзандини олиб ижара уйга кўчиб ўтишига тўғри келган. Онам ТошМИ да шифокор бўлиб ишлагани билан кам маош оларди. Ойлиги у қадар кўп бўлмагани учун ижара пулини тўлашга қийналарди. Ўз уйида яшайдиган одамга кунларнинг ўтиши унчалик сезилмайди, аммо ижарада яшайдиган одамга ой жуда тез ўтади. Уй эгалари келиб, ижара пулини сўрашганида, баъзан онам беролмай қоларди. Ўша куни кечаси билан ухламай йиғлаб чиққанини ўз кўзим билан кўргандим. Ўшандаёқ “Онамга уй совға қиламан, ҳеч ким ижара пулини сўраб келмайди”, деб ният қилгандим, — дейди Нилуфар Сотиболдиева.

     “Ижара уйни кўп алмаштирардик”

    Нилуфар Сотиболдиева болаликдан тил ўрганишга ва журналистикага қизиққан. Кўпчилик тенгдошлари тилни репетиторга қатнаб ўрганишса, у мустақил ўрганишга мажбур эди. Чунки онасининг ойлиги рўзғор ва ижара пулидан ортмасди.

    Foto: Instagram
    Фото: Instagram

    — Оддий мактабда ўқиганман, аммо ундаги энг аълочи ва лидер ўқувчи эдим. У ерда инглиз тилини чуқур ўргатишарди. Ижара уйни алмаштирганимиздан кейин мактабимни ўзгартиришимизга тўғри келган. Устозларим онамни чақириб, “Нилуфар мактабдан кетмасин, биз ҳам ёрдам берамиз”, деган. Аммо мен йўлкирага ҳам онам ҳаражат қилишини ўйлаб, “Бошқа мактабда ўқийман”, деганман. Аммо янги мактабга ўтгач, бу қароримдан афсусланганман. Чунки у ердаги таълим ва ўқувчиларнинг бир-бирига бўлган муносабати у қадар яхши эмасди. Лидерликка интилишим ҳам кўпчилик қизларга ёқмасди, — дейди Нилуфар Сотиболдиева.

     “Ёқимсиз ишларни қилишга мажбур бўлганман”

    Бошловчи 16 ёшидан бошлаб ишлашга ва ўзи учун ёқимсиз ишларни ҳам қилишга мажбур бўлганини кулиб эслайди.

    Foto: Instagram
    Фото: Instagram

    — Мактабни битириб, техникумнинг “Мактабгача таълим” факультетига ўқишга кирганман. Ёзги таътилда онамнинг қийналаётганини кўриб, ҳеч бўлмаса уч ой ёрдам бўлар деб боғчага ишга кирганман. Мудира аёл инглиз тилини билишимни эшитиб қувонган, аммо мени тарбиячи сифатида ишга ололмаслигини айтган. “Ишлашим керак”, деб вазиятни тушунтирганимдан кейин тарбиячига ёрдамчи қилиб ишга олган. Синглим билан ёшимиз орасидаги фарқ у қадар катта эмас, болаларни тарбиялаш ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасдим. Аксига олиб, мени “ясли” гуруҳига ишга олишган. У ердаги болалар жуда кичик, ҳожат қилишни ҳам билмайдиганлари бор эди. 16 ёшли қиз учун тувакларни тўкиш қанчалик ёқимсиз бўлмасин, уларни қилишга мажбур эдим, — дейди Нилуфар Сотиболдиева. 

    “Бизга бепул кийимлар бериларди”

    Бошловчи бугунги кунда хорижнинг қимматбаҳо бренд кийимларини харид қилишини яширмайди. Таассуфки, у болалигида кам таъминланган оила фарзандлари сифатида рўйҳатда турган ва давлат томонидан бериладиган кийимларни кийган.

    Foto: Instagram
    Фото: Instagram

    — Бундан ҳеч қачон уялмайман. Боқувчимиз йўқлиги учун ҳар мавсумда бизга бепул кийим-кечак бериларди. Онам кийимга эмас, кўпроқ таълим олишимизга пул ажратарди. КИтоб-дафтардан пул аямасди.. 16 ёшимда олган илк маошимни онамга олиб борганимда “Сенга янги кийимлар сотиб оламиз”, деган. Ўшанда илк марта “Отчопар” бозорига бориб, янги кўйлаклар сотиб олганмиз, — дейди Нилуфар Сотиболдиева.

    “Мени ўқишдабн четлаштирмоқчи бўлишган”

    Бошловчи ўз кучи билан Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университетига шартнома асосида ўқишга кирган. У қанчалик аълочи талаба бўлмасин, шартнома пулини тўламаганлиги учун деканатнинг “қора рўйхати”да турган. 

    Foto: Instagram
    Фото: Instagram

    — Шартнома пулини вақтида тўламаганим учун ўқишдан четлаштирмоқчи ҳам бўлишган. Баъзи ҳолларда тушуниб, пулни кечикиб тўлашимга руҳсат беришарди. Курсдошларим таржимон ёки педогог бўлишни орзу қилишса, мен фақат сухандон бўлиш ҳақида ўйлардим. Тўртинчи курсда Ўзбекистон телевидениесига иш сўраб борганман. Инглиз тили редакциясининг бош муҳаррири матн ёздириб кўрган, аммо тажрибасизлигим сабаб, ёзганларим унга ёқмаган. Айб ўзимда бўлса ҳам жаҳл билан эшигини ёпиб чиқиб кетганман, — дейди Нилуфар Сотиболдиева.

    “Ўз ўрнимни тополмаганман”

    Кўп вақт ўтмай Нилуфар Сотиболдиева “Спорт” каналида бошловчилар учун кастинг ўтказилаётгани ҳақида эшитиб қолади. У спортга қизиқмаса-да, кастингда иштирок этади. 

    Foto: Instagram
    Фото: Instagram

    — Хабарлар редакциясининг бош муҳаррири Сафармат Сафоев “Спортга қизиқасизми?” деб савол берган. Ошириб-тошириб қизиқишим ҳақида сўзлаб берганман. Ярим йил амалиёт ўтаганман, аммо ўз ўрнимни тополмаганман. “Мен ҳам съёмкаларга чиқай”, деб илтимос қилганимда Анвар Икромов мухбир йигитлардан бирига мени ҳам ўзи билан съёмкага олиб кетишини сўраган. “Сиз Жаҳон тилларида ўқийсиз-а? Бизга таржимон керак эди”, деб мени Ироқ жамоаси билан учрашувга олиб кетишган. Мураббий мени кўриб ажабланган. Чунки у йилларда футболда қизларни учратиш амри маҳол эди. “Футболга қизиқасизми?” деб сўраганда “Ҳа роса яхши кўраман”, деганман. У мени синаб кўриш учун “Футболда нечта ўйинчи бўлади”, деб савол берган. Ўйлаб ўтирмай 14 та деб жавоб берганман. Бирдан кулги кўтарилган ва устимдан кулишган, дейди Нилуфар Сотиболдиева.

    “Бизни шарманда қилдинг, дейишган”

    Мана шу воқеадан кейин “Спорт” канали ижодкорлари Нилуфар Сотиболдиевани хушламай қолишган. “У бизни шарманда қилди”, деб ҳисоблашган. Анвар Икромов “Сизга бир ой муддат, футболни ўрганинг”, дея вазифа берган. У Отабек Эшмаматовдан футбол тарихидан тортиб, клуб ва терма жамоанинг фарқли жиҳатлари ҳақида сўраб ўрганди. 

    Foto: Instagram
    Фото: Instagram

    — Ҳамиша “Мен эфирга чиқишим керак”, деган ўй тинчлик бермасди. Микрофон тутиб турган қўлим кўриниб қолса ҳам хурсанд бўлиб кетардим. Илк марта эфирга чиқишим у қадар муваффақиятли бўлмаган. Чунки Анвар Икромов эфирга чиқишимдан аввал “Нега ташқи кўринишингизга эътибор бермадингиз, бу нима кийим?” деб уришиб берган. Ўшанда йиғлаганимдан кўзларим шишиб кетганди. Аммо съёмкадан кейин хатойимни аста тушунтирган. Қора костюм ичидан қоп-қора кофта кийган эканман. Ҳақиқатан ҳам кадрдан бўғиқ кўринганман, — дейди Нилуфар Сотиболдиева.

     Нега Instagram кузатувчиси билан судлашди?

    Бу йил Нилуфар Сотиболдиева Instagram саҳифасидаги қизи билан рақс тушаётгани акс этган видео остига ҳақоратомуз изоҳ ёзган эркак билан судлашди. 

    Foto: Instagram
    Фото: Instagram

    Маълум қилинишича, ўтган йили 30 июнь куни Навоий вилоятида яшовчи фуқаро Сотиболдиеванинг Таиландда қизи билан олган ва Instagram саҳифасига жойлаштирган видео остида бошловчини сўкиб, изоҳ қолдирган. 

    Судья Баҳром Бердиев судланувчини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 2-қисми билан айбдор деб топди. Унга иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. 

    Нилуфар Сотиболдиева энг бадавлат ўзбек бошловчиси...

    Foto: Instagram
    Фото: Instagram

    Нилуфар Сотиболдиева бугунги кунда энг қиммат ўзбек бошловчилари ичида етакчилик қилади. Уни нафақат маҳаллий, балки хориждаги ўзбек миллионерлари ҳам тўйларига таклиф этишади. У шахсий ҳаёти ҳақида гапиришни унчалик ёқтирмайди, фақатгина қизи билан тушган расмларини Instagram саҳифасига жойлайди. Нилуфар Сотиболдиева саёҳат қилишни ва шоппингни ёқтиради. Хуллас, болалиги қийинчиликда ўтган ва янги кийим сотиб олишга имконияти бўлмаган қизалоқ бугун энг бадавлат ижодкорлардан бирига айланган.

    26 май, 22:40   Изоҳ (0)   1951
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Нилуфар Сотиболдиева#бошловчи

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиялик актёр Александр Олешко Тошкентдаги тўйлардан бирида бошловчилик қилди

    28.04.2017, 15:20

    Кубаевадан тортиб Шаҳзодаларгача. PROlogue—2017 қизил йўлакчасидан репортаж (фото ва видео)

    02.12.2017, 20:55

    Ёзни хорижда ўтказаётган машҳурлар (фото)

    20.07.2018, 20:43

    Хонанда Шоҳруххон ва бошловчи Нилуфар Сотиболдиева «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони билан тақдирланди

    08.12.2018, 11:22

    Hilton меҳмонхонасидаги юлдузли тўй: Алишер Усмоновнинг жияни Ганя Усмонова иккинчи марта турмушга чиқди (фото, видео)

    15.12.2020, 10:59

    2020 йилда оила қурган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    02.01.2021, 14:51

    Instagram: 50 минг сўм учун машҳур хонанданинг синглисининг хизматини қилган актриса, ўғлини уйлантирган таниқли бошловчи, 75 ёшини нишонлаган Ёдгор Саъдиев

    12.06.2021, 22:45

    Фото: Тошкент халқаро кинофестивалининг ёпилиш маросими қандай ўтди?

    06.10.2021, 12:33

    Instagram: Эрининг уйини бўшатиб берган Рухшона, Россияга кўчиб ўтган Марям Тиллаева, уйланаётган таниқли блогер

    18.11.2021, 22:27

    Муниса Ризаева, Нилуфар Усмонова, Имрон ва бошқа хонандалар бир кунда нечта тўй хизматига боради?

    20.07.2022, 14:59

    Дилноза Кубаевадан Зара Шириновагача: Ўзбекистон тўйларидаги энг қиммат бошловчилар рейтинги (фото)

    23.08.2022, 18:40

    Бурак Ўзчивитдан Люк Бессонгача. Жаҳон юлдузларини жамлаган Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиш маросимидан репортаж (фото, видео)

    14.09.2022, 23:54

    Instagram: Зоҳид билан аварияга учраган дўсти алоқага чиқди, Манзурани ҳамкасблари ранжитишди, Тошкентдаги тўйда хизматда бўлган россиялик машҳурлар

    02.10.2022, 22:59

    Маданият вазирининг Шерали Жўраев билан дуэти ва Мурод Хонтўраев оиласига мукофот. 20 йиллик «запрет»дан сўнг ўтказилган «Замин юлдузлари» тақдирлаш маросимидан ре...

    05.10.2022, 12:25

    Instagram: Холаваччаси Ислом Каримов билан ярашган Марям Тиллаева, бошқа сўкинмайдиган Ҳалима, Луиза Расулова кимдан хафа?

    28.10.2022, 22:47

    Ташқи кўриниши туфайли рад этилган бўлса-да, истеъдоди билан муваффақиятга эришган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари

    23.05.2023, 12:30

    Нилуфар Сотиболдиеванинг муваффақият йўли: Отасиз, ижара уйда яшаган қизча қандай қилиб Ўзбекистоннинг энг бадавлат сухандонига айланди? (фото, видео)

    24.05.2023, 12:30

    Моҳичеҳра Шомуродова, Наргиза Салмонова ва никоҳ тўйи хорижда нишонланган бошқа ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото) 

    17.07.2023, 13:40

    “Шифокорлар ўлдириб юборган”. Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида

    26.03.2024, 12:48

    Instagram: Ёрқинхўжа Умаровнинг синглиси санъатга кириб келмоқда, Абдуҳошим Исмоилов 72 ёшни қаршилади, Нилуфар Сотиболдиева салонда жанжал кўтарди 

    11.06.2024, 10:09

    Қизил йўлакчадаги илк қадамлар, ҳаяжон, мухлислар эътирофи — “Замин юлдузлари” тақдирлаш маросимидан репортаж (видео, фото)  

    08.10.2024, 20:39

    “Тамакининг хумори тутганда қолдиқларини чекканман” — биринчи аёлини тупроққа қўйган, нафақадаги актёр Бобур Йўлдошев 46 ёшда (фото, видео)

    18 январ, 12:50

    Таниқли телебошловчи Нилуфар Сотиболдиевани Instagram’да ҳақорат қилган эркак жазоланди

    28 январ, 10:27

    Даврон Кабулов, Нилуфар Сотиболдиева ёки Фарҳод Алимов: тўйлардаги энг қиммат бошловчи ким?  

    28 январ, 14:45

    Instagram: Муниса Ризаева оиласида хурсандчилик, Улуғбек Қодировдан янги клип, Нилуфар Сотиболдиевадан ноодатий таклиф

    25 март, 10:30
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Франция Германияни мағлуб этиб Миллатлар Лигаси бронза медалини қўлга киритди

    Спорт | 8 июн, 22:38

    Францияда электроскутер сабаб юзага келган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 8 июн, 22:10

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:52

    Шимолий Кореяда май ойида муваффақиятсизликка учраган кема қайта сувга туширилди

    Дунё | 8 июн, 21:45

    Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:20

    Россия ва Украина аскарларнинг жасади алмашинуви борасида зиддиятга бормоқда

    Дунё | 8 июн, 21:10

    Ўзбекистонда фан учун янги ўсимлик тури кашф этилди

    Ўзбекистон | 8 июн, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.