• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Тамакининг хумори тутганда қолдиқларини чекканман” — биринчи аёлини тупроққа қўйган, нафақадаги актёр Бобур Йўлдошев 46 ёшда (фото, видео)

    Баҳодир Йўлдошев ва Римма Аҳмедова ўзбек санъатида ўз ўрнини қолдирган ижодкорлар ҳисобланади. Улар уч фарзандни камолга етказишди. Улардан бири Бобур Йўлдошев ота-онасининг фаолиятини давом эттириб, актёр бўлди. Унинг отаси қанчалик машҳур режиссёр бўлмасин, ўғлини қўлидан етаклаб кино оламига олиб келмаган.У илк марта кўчада газли сув ичаётганида тасодифан кинокадрда кўриниб қолган. 

    “Ота-онамнинг машҳурлигини ҳис қилмаганман”

    Бобур Йўлдошев 1979 йилнинг 16 январь куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. У икки қиздан кейин туғилган ўғил бўлгани учун ҳам ота-онасини янада севинтирган.

    Фото: Instagram / @boburyuldash

    — Мен туғилганимда отам Москвадан Попов медалини олиб қайтаётган бўлган. Аэропортда Тўти опанинг турмуш ўртоқлари Мирғиёс Соатов суюнчи олган экан. Исмимни эса отамнинг дадаси, бобом раҳматли қўйган. Болаликда жуда шўх, ўйинқароқ бола бўлганман. Отам театрда, онам эса дубляжда ишларди. Гоҳ театрга, гоҳ дубляж студиясига олиб боришарди. Уйимизда шунчаки суҳбатлар бўлганини, ота-онам бекор ўтирганини эслолмайман. Уларнинг иккиси ҳам кўп китоб ўқирди. Тинимсиз ижод ҳақида гаплашарди. Ўша вақтда уларнинг машҳур санъаткор эканлигини ҳис қилмаганман, дейди актёр Бобур Йўлдошев.

    “Тиланчиликни театрда қилма, деган”

    Актёр болалиги билан боғлиқ қизиқарли воқеани сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @boburyuldash

    — Ўша вақтда 5-6 ёшлардаги бола эдим. Рихсивой Авазовнинг ўғли билан собиқ Ҳамза театрининг ҳовлисида ўйнаб юргандик. Сал нарида 10 тийиндан музқаймоқ сотаётган экан. Роса егимиз келди. Шунда театрда ишлайдиган актёрлардан бири ўтиб қолди. “20 тийин беролмайсизми, роса музқаймоқ егимиз келяпти”, дедик. У пул берди-ю, аммо дадамга “Ўғлингиз кўча бошида пул сўраб турган экан, берақолдим”, дебди. Бир пайт дадам раҳматли жаҳл билан чиқиб “Тиланчиликни театрда эмас, сал нарида қилсанг бўлмайдими, бу ерда мени ҳамма танийди-ку” деганди, дейди Бобур Йўлдошев.

    “Жанжалда бир йигит майиб бўлганди...”

    Актёр болалигида шўх бўлгани, 13 ёшида безори болалар жанжалига гувоҳ бўлгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @boburyuldash

    — Эрка бўлганман, деёлмайман, чунки дадам ниҳоятда қаттиққўл инсон эди. Аммо роса шўх ва кўча ҳаётига қизиқадиган бола бўлганман. 13 ёшимда Хадрада катта жанжалнинг гувоҳи бўлганман. Ўшанда шунчаки ҳазиллашиб уришиш натижасида бир бола бутун умрга майиб бўлиб қолган. Бу гап роса овоза бўлганди. Ўшанда дадам олдига чақириб “Агар шу йўлдан кетсанг, охири вой бўлади, майиб бўлганнинг ўрнида сен ёки дўстинг бўлиши мумкин эди”, деган. Шу гапдан кейин ҳаётимни бутунлай ўзгартиришга қарор қилганман. Онам билан дубляж студияларига қатнашни бошлаганман. Кичик ёшдаги болалар ролига овоз берардим. Аммо ўзбек тилида яхши гапиролмасдим, дейди Бобур Йўлдошев.

    “Тузукроқ овқат тополмаган кунларимиз ҳам бўлган”

    Баҳодир Йўлдошев ва Римма Аҳмедова хонадонида туғилган Бобур Йўлдошев моддий қийинчиликларга учраганига ишониш қийин. Аммо Ўзбекистон мустақилликка эришган йиллари улар ҳам молиявий қийинчиликларга учраганини қуйидагича хотирлайди.

    Фото: Instagram / @boburyuldash

    — 1992—93 йилларда кўпчилик қийин кунларни бошдан кечирган. Театрда ойлик йўқ, кинолар эса умуман суратга олинмай қўйган пайтлар эди. Фақатгина дубляжга чақириб туришарди, шу боис онам кўпроқ ишларди. Жуда қийин кунларни бошдан кечирганмиз. Тамакининг хумори тутганда қолдиқларини чекканман, ҳатто ейишга тузукроқ таом тополмаган кунларимиз ҳам бўлган, дейди Бобур Йўлдошев.

    “Онам 10 йил саратон билан курашди”

    Актёр онаси билан боғлиқ энг ширин хотиралари ва унинг оғир касалликдан вафот этгани ҳақида эслади.

    Фото: Instagram / @boburyuldash

    — Ошни жуда яхши кўраман, кунига беш маҳал ош беришса ҳам рад этмай еявераман. Онам буни яхши билгани учун соат нечада келишимдан қатъи назар, дўппидеккина ош қилиб кутиб оларди. Кечаси келганимда ҳам биргалашиб ош ердик. Ҳамманинг онаси ўзига яхши, аммо ҳақиқатан ҳам раҳматли онам тилла аёл бўлган. Ҳеч кимга оғир гапирмасди, ақлли аёл эди. Онам 10 йил саратон билан курашди. Айниқса, умрининг сўнгги кунларида жуда қийналди. Афсуски, ўша вақтда сёмкалар ёки театрда иш сабаб ёнида кўп бўлолмадим. Ҳозир бу ҳақда ўйласам юрагим сиқилади. Ўша пайтда онамга қанчалик керак бўлганимни ҳис қиламан, дейди актёр Бобур Йўлдошев.

    “Биринчи рафиқам вафот этган”

    Ўтган йили актёр ўғли Диёр Йўлдошевни уйлантирди. Афсуски, бу ўғлига она меҳрини ҳис қилиш насиб этмаган. Чунки Бобур Йўлдошевнинг биринчи рафиқаси жуда эрта вафот этган.

    Фото: Instagram

    — Биринчи рафиқам оламдан ўтган. Турмушимиздан битта ўғлимиз бор. У ҳозир биз билан яшайди. Рафиқам сигарет чекарди. Бир марта қаттиқ йўтал бўлиб қолган. Шифокорга борганимизда туберкулёз деган ташхис қўйишган ва жуда катта дозада антибиотик буюришган. Юраги катта дозани кўтара олмасдан икки кунда вафот этган. Аслида у бронхит бўлган экан.

    Ўзимни ҳар доим ёлғиз ҳис этаман. Тўғри, рафиқам ва тўрт фарзандим бор. Лекин фарзандларим менинг оламимда эмас. Улар билан кечки пайт бирга телевизор кўрамиз. Лекин ҳар битта одам ёлғиз. Биз бу дунёга ёлғиз келамиз, ёлғиз кетамиз. Менинг дунёмда ҳеч ким йўқ, йўлдошлар бор. Ёлғиз қолганимда ҳеч қачон зерикмайман — китоб ўқийман, кино кўраман, дейди актёр.

     Грек қизи билан оила қурган

    Биринчи аёлининг вафотидан сўнг актёр грек миллатига мансуб Анна Марисина исмли қизга уйланган, икки қиз ва бир ўғил фарзандли бўлган. Актёрнинг биринчи турмушидан бўлган фарзанди билан муносабатлари яхши.

    Фото: Instagram / @boburyuldash

    — Ҳаётда эр-хотин бир-бирини тўлдириши, куч бера олиши жуда муҳим. Бу нафақат оиладаги муҳитга, балки фарзандларнинг руҳиятига ҳам яхши таъсир қилади. Аёлимни ҳурмат қиламан, чунки у мени тушунади. Аёлим грек миллатига мансуб, актриса. Биз эртадан кечгача театрдамиз. Қаердан муҳаббат бошланади? Биз у билан битта спектаклда севишган жуфтликни ўйнаганмиз. Ўшанда унга нисбатан юрагим жиз этган. Бир-биримизга боғланиб қолганмиз, кейин турмуш қурганмиз.

    Актриса бўлгани учун мени бошқа партнёрларимдан рашк қилмайди, тушунади. Мен ҳам уни бошқа актёрлардан қизғанмайман. Унга ўзимга ишонгандек ишонаман. Ишонч билан айта оламанки, битта хонага 50 та эркак билан киргизиб юборсам ҳам у тоза чиқади. Қанақа қилиб оила бўлиши мумкин, агар эркак ва аёл бир-бирига ишонмаса?, дейди актёр Бобур Йўлдошев.

    “Менга шунчаки омад кулиб боққан”

    Актёр ўзини у қадар қобилиятли деб билмаслиги, шунчаки муҳим вазиятда омад кулиб боққани ҳақида айтди.

    Фото: Instagram / @boburyuldash

    — Ота-онанинг қобилияти ҳар доим ҳам фарзандда такрорланмайди. Агар шундай бўлганида мен энг зўр режиссёр ёки дубляж қироли бўлишим керак эди. Менимча, бу борада табиат хатога йўл қўйган. Ўзимни қобилиятли актёр деб билмайман. Шунчаки омад кулиб боққан. Чунки йилига элликдан зиёд актёр ва актрисалар институтни тамомлайди. Уларнинг ҳаммасига ҳам омад кулиб боқмайди.

    Менга омад олиб келган рол шубҳасиз “Сардор” ва “Остона” сериаллари бўлган. Ундан кейин “Севинч”, дейди актёр.

    “Режиссёр бу ролни беришни истамаган”

    Бобур Йўлдошев “Ватан” фильмида Қурбон ролини ижро этишни истагани аммо режиссёр бу ролни Музаффар Саъдуллаевга бергани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram / @boburyuldash

    — Бир марта имкон беринг, Қурбонни ижро этай деб роса сўраганман. Аммо Зулфиқор Мусоқов мени бу ролда кўролмаган. Ўйлаб қарасам, бу тўғри танлов бўлган, нафақат мен балки бошқа актёр ҳам уни Музаффардек ишончли ижро этолмасди. Режиссёрнинг ютуғи ҳаммасини олдиндан кўра олишида деб бежиз айтишмайди. “Ўтов” фильмидаги ота ролини ҳам ижро этгим келади. Нозим Тўлахўжаев ролни маромига етказиб ижро этган, аммо мен ҳам шу ролда ўзимни кўргим келган. Унда катта дард ва ички алам бор, дейди актёр Бобур Йўлдошев.

    “Ойлик жуда кам”

    Бобур Йўлдошев тўй хизматларига чиқмайдиган саноқли актёрлардан бири ҳисобланади.

    Фото: Instagram / @boburyuldash

     

    — Театримиз категорияси бўлмагани учун ойлигимиз жуда кам. Менинг асосий даромадим — кино, клип ва реклама сёмкаларидан. Биринчи марта Нигора Каримбоева билан Тимур Мусоқовнинг тўйида бошловчилик қилганмиз. Шундан кейин кўпинча Нилуфар Сотиболдиева билан бирга тўйга чиқардик. Бир куни кимнингдир тўйини олиб бораётганимда тўйхонага дадам келиб қолганлар. Шундан кейин дадам менга телефон қилиб, “Ўғлим, тўйда бошловчилик қилиш таклифи келса, менга телефон қил, ўша пулни ўзим бераман, бошқа тўйга чиқма”, деганлар, дейди актёр.

    Нафақага чиққан актёр

    Фото: Instagram / @boburyuldash

    Бобур Йўлдошев 28 йил давомида Ёш томошабинлар театрида фаолият юритиб, нафақага чиққан. Айни пайтда отаси Баҳодир Йўлдошев асос солган “Дийдор” театр студиясига раҳбарлик қилади. Студияда Акбархўжа Расулов, Юлдуз Ражабова ва Адиз Ражабов каби машҳур актёрлар ҳам ишлайди.

    18 январ, 12:50   Изоҳ (0)   86969
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Бобур Йўлдошев#Баҳодир Йўлдошев#Римма Аҳмедова#актёр#кино#театр

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суперлига. «Пахтакор» ўз майдонида очко йўқотди, «ОКМК» Тошкент вилояти дербисида «Металлург»дан устун келди, «Бунёдкор»да эса йирик ғалаба

    19.06.2021, 22:20

    «Ой остидаги ҳовли»дан «Ҳайрат»гача. Режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг кўпчиликка номаълум драматик фильмлари ҳақида

    04.09.2021, 15:33

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ фаол фуқароларни мукофотлади

    24.08.2021, 22:21

    Суперлига. «Насаф» Қашқадарё дербисида «Машъал»дан устун келди, «Бунёдкор» ва «Сўғдиёна»да дуранг

    02.10.2021, 20:16

    Бобур Йўлдошев — ҳоким, Юлдуз Ражабова — соқов: «Дийдор»да «Капалак туши» спектаклининг премьераси бўлиб ўтди

    26.11.2021, 20:22

    2021 йилда вафот этган Ўзбекистон маданияти ва санъати вакиллари (фото)

    31.12.2021, 13:54

    Instagram: Фарзандли бўлган Баҳора Арслонова, ҳашаматли гардеробини кўрсатган Малика Равшанова, Анжелина Жолининг Мирзабек Холмедов билан боғлиқ «армони»

    15.05.2022, 22:30

    Битирувчилар мадҳияси — «Хайр мактабим» 22 ёшда: Қўшиқ қандай яратилгани ҳамда унга нима сабабдан камхарж клип олингани ҳақида (видео)

    25.05.2022, 12:07

    Азиза Ниёзметова, Ҳошим Арслонов, Жамшид Зокиров ва саратондан вафот этган бошқа ўзбекистонлик санъаткорлар (фото)

    10.08.2022, 15:29

    «Севинч», «Ватан» ва «Мактуб»: Бобур Йўлдошев иштирокидаги энг яхши фильмлар (видео)

    17.01.2023, 20:47

    “Овозимни алкашларникига ўхшатишади”. Улуғбек Муҳаммадкаримов акаси машҳур актёрлиги ва театрда ишлаб бир сўм пул олмагани ҳақида (видео)

    23.03.2023, 19:00

    Онаси саратондан вафот этган, грек қиз билан никоҳидан бахт топган, “Ватан”даги Қурбон роли учун курашган актёр Бобур Йўлдошев 45 ёшда (фото, видео)

    17.01.2024, 13:20

    Суперлига. “Насаф” Бобур Абдухолиқовнинг ҳет-триги эвазига “Локомотив”ни мағлуб этди, “Пахтакор” “Андижон” устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди

    02.06.2024, 21:34

    Нархи ошган Жалолиддинов, арзонлаган Абдухолиқов — Transfermarkt портали Суперлига футболчиларининг нархларини янгилади

    28.06.2024, 10:14

    Суперлига. “Насаф” 5 та гол урилган ўйинда “Навбаҳор”ни таслим этди, “Олимпик” сафарда “Металлург” устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди 

    30.06.2024, 21:59

    Ўзбекистон Кубоги. “Сурхон” “Хоразм” устидан ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди

    06.08.2024, 21:57

    Instagram: Бобур Йўлдошев ўғлини уйлантирмоқда, Марям Тиллаева йигити билан ажрашди, Озодбек Назарбеков мухлиси билан куйлади

    26.08.2024, 10:49

    Париж—2024 Паралимпия ўйинлари медаллар жамланмаси: Хитой етакчи, Буюк Британия 2-ўринда. Ўзбекистон — кучли ўнликда

    03.09.2024, 00:33

    Париж—2024 Паралимпия ўйинлари медаллар жамланмаси: Хитой етакчи, Буюк Британия 2-ўринда. Ўзбекистон — кучли ўн бешликда

    05.09.2024, 01:06

    “Эркакларга хизмат қиладиган қулларни тарбияламанг” — 10 ёшида машҳурликка эришган, зўравонликка учраган ва иккинчи турмушидан бахт топган Лола 39 ёшда (фото)

    05.09.2024, 17:41

    Париж—2024 Паралимпия ўйинлари медаллар жамланмаси: Хитой етакчи, АҚШ кучли учликда. Ўзбекистон эса топ-15 да

    06.09.2024, 02:20

    Суперлига. “ОКМК” сўнгги дақиқалардаги гол эвазига “Сурхон”ни мағлуб этди, “Олимпик” ва “Металлург” ўйинида ғолиб аниқланмади 

    16.09.2024, 21:28

    Instagram: Бобур Йўлдошев хонадонида тўй, “Митти вайн” жамоси актёри уйланди, Рухшонанинг турмушга чиққани ёлғонмиди? 

    18.09.2024, 10:59

    Instagram: Анталиядан уй харид қилган Ҳосила Раҳимова, Одил Аҳмедов хонадонида тўй, Бобур Йўлдошев ўғлини уйлантирди

    19.09.2024, 11:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркиянинг энг кўп гонорар оладиган актрисаси ким эканлиги маълум бўлди

    Лайфстайл | 4 июн, 11:38

    “Ўзгидромет” 5 июнда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    Ўзбекистон | 4 июн, 11:34

    Канада иммиграция қонунларини янада мураккаблаштиради

    Дунё | 4 июн, 11:28

    “Ўтган йили даромад солиғи тўловчи жисмоний шахслар сони 400 минг кишига кўпайди” — Жамшид Қўчқоров 

    Иқтисодиёт | 4 июн, 11:23

    Ўзбекистонда 1 июлдан тўланадиган барча пенсия ва нафақалар миқдори эълон қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 11:17

    Суданда БМТнинг беш нафар ходими авиаҳужумда ҳалок бўлди

    Дунё | 4 июн, 11:07
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.