2024 йилнинг май ойида “Асакабанк”, “Ўзсаноатқурилишбанк” ва “Алоқабанк”нинг Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги кўп қаватли бинолари сотувга қўйилган эди.
Давактив кўп қаватли бизнес марказларини хусусийлаштириш жараёни ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, ушбу бизнес марказларини хусусийлаштириш жараёнини илғор халқаро тажриба асосида амалга ошириш учун KPMG халқаро компанияси хусусийлаштириш бўйича консултант ҳамда Deloitte халқаро компанияси мустақил баҳоловчи сифатида жалб этилган.
KPMG компаниясининг халқаро инвесторлар тармоғи орқали бизнес марказлар тўғрисидаги инвестиция тизерлари салоҳиятли инвесторларга юборилган.
Натижада Европа иттифоқи, БАА ва Туркия давлатларидан бўлган 4 та талабгор томонидан сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш тўғрисидаги аризалар консултантга келиб тушган.
“Консултант томонидан келиб тушган аризаларни ўрганиш натижасида юқоридаги мезон талабларига мувофиқ келадиган 4 нафар талабгорни хусусийлаштириш жараёнининг навбатдаги босқичига ўтказиш ҳамда рақобат муҳитини янада ошириш мақсадида маркетинг ишларини давом эттирган ҳолда янада кўпроқ салоҳиятли инвесторларни ҳам савдо жараёнларига жалб этиш тавсия этилган.
Консултант томонидан активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) босқичида ариза берган барча талабгорларга индивидуал равишда хабарнома юборилади, шунингдек, аввал маълум қилинган мезон талабларига мувофиқ деб топилган 4 нафар талабгорларга эса жараён хати Process letter орқали навбатдаги босқич тўғрисида батафсил маълумот берилади.
Шу билан бирга, консултант томонидан рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида савдо жараёнларига янада кўпроқ салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш ишлари параллел равишда амалга оширилади ва активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) бўйича аризаларни қабул қилиш давом эттирилади”, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)