• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Алоқабанк” масъуллари нафақат мижозини, ОАВ вакилини ҳам алдади. Банк мансабдори берган ваъда ваъдалигича қолмоқда

    “Дарё” интернет нашрида Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида истиқомат қилувчи фермер Бекзод Фармонов Gentra русумли янги машина харид қилиш учун “Ўзавтосаноат”га “Алоқабанк”нинг Қашқадарё филиали орқали пул тўлагани, аммо мижоз пули банк ходими айби билан ўз вақтида кўрсатилган манзилга тушмагани сабаб машинасини ололмагани, дастлабки шартнома куйгани хабар берилганди. “Алоқабанк” мазкур мақолага муносабат билдириб, камчиликка йўл қўйилгани учун филиал раҳбарига ҳайфсан берилганини, ходимлари огоҳлантирилганини билдирди. Ва мижози ҳуқуқининг поймол бўлмаслиги учун унинг муаммосига 2 хил усулда ечим қилмоқчилигини, қай бирини танласа банк раҳбарияти буни бажаришга тайёрлигини маълум қилганди.

    Бекзод Фармонов
    Фото: “Дарё”

    “Банк икки хил усул орқали ходимлари йўл қўйган хатони тўғирламоқчи бўлишганини, хоҳласам иккинчи шартнома муддати 2023 йилнинг декабрь ойига қадар миниб туриш учун Gentra русумли машина бериб туришларини, хоҳласам машина учун салонга тўлаган 153 миллион сўм пулимга қўшимча қўшиб, бозордан шу русумдаги янги машинани сотиб олиб беришларини айтишганди. Мен кимнингдир машинасини минишни истамаганим учун иккинчи йўл — иккиламчи бозордан пулимга пул қўшиб янги машина олиб беришларини танлагандим. Шу келишувга кўра улар аввалига бир ҳафта кутиб туринг пул муаммосини ҳал қилайлик дейишди. Айтилган мудат келгач, яна бир ҳафта кутинг, муаммолар ечилсин дейишди. Иккинчи айтилган муддат келганда ҳам ОАВ вакиллари орқали яна бир ҳафта муддат сўрашиб, ой якун бўлсин, ойнинг охирида ваъдамизни бажарамиз дейишди. Апрель ойи якуни ва майнинг дастлабки ўн кунлигида ҳам пулни нақдлаштиролмаяпмиз деган баҳона билан ваъдасини бажармади”, — дейди банкнинг алдовларидан тўйганини айтган мижоз Бекзод Фармонов.

    2023 йилнинг 7 апрель куни “Дарё” журналисти билан мулоқот қилган масъул — банк бошқаруви раиси ўринбосари Ҳасан Раҳматов мижоз манфаатини ҳимоя қилиш учун банк ёрдамга тайёрлигини, ходимлари йўл қўйган хатони тўғирлаш учун мижозига 2 та вариант таклиф қилиб, мижози истаган вақтда муаммони ҳал қилишини билдирганди. Ва таҳририят банкнинг муаммо ечимига тайёрлигини ҳам билишлари лозимлигини таъкидлаганди. Шунга кўра “Дарё”да “‘Бозордан машина сотиб олса харажати қопланади ёки автомобили чиққунга қадар фойдаланиб туриш учун машина берилади’. ‘Алоқабанк’ ‘Дарё’даги мақолага муносабат билдириб, мижози муаммосига ечим айтди”, сарлавҳали материал эълон қилинганди.

    Банк таклиф қилган икки вариантдан бири мижоз истаса янги машинаси салондан чиққунга қадар унга ижарага худди шу русумдаги автомобилни олиб бериш бўлса, иккинчиси иккиламчи бозордан мижозининг 153 миллион сўм пулига пул қўшиб янги машина харид қилишига кўмаклашишдан иборат эди. Банк мижози иккинчи усулни танлашига қарамасдан банк ваъдасини бажармади.

    “Бу мақсад учун маблағ ажратилган. Аммо уни нақдлаштиришда муаммолар юзага келмоқда. Шу сабаб айтилган муддатда мижоз муаммосини ҳал этолмадик. Бу ҳақда мижозни ҳам хабардор қилганмиз”, — дейди банк ахборот хизмати раҳбари Зуҳра Юнусова.

    Банк масъуллари ваъдаларига ишонмай қўйган Бекзод Фармонов “‘Алоқабанк’ ‘мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун’, деган тамойилига тескари ишлар экан, бу банкка ишончим қолмади”, дейди.

    Мазкур мақола сайтда эълон қилиниши арафасида банк ахборот хизмати раҳбари Зуҳра Юнусова таҳририят журналисти билан боғланиб, банкнинг қашқадарёлик мижози муаммоси бугун, 10 май куни соат 16:00 га қадар ҳал этилишини ваъда қилди.

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    10.05.2023, 12:40   Изоҳ (0)   5896
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нукус воқеаларида айбланган икки шахсга сиртдан ҳукм ўқилди

    10.05.2023, 12:27

    “Йигитнинг ҳаракати тўғри малакаланган”. Тошкент вилояти ИИББ йигит нашида тарқатгани учун 3 йилга қамалгани ҳақида

    10.05.2023, 12:16

    Ўзбекистон президентлиги учун сайлов кампанияси бошланди — МСК

    10.05.2023, 11:53

    Самарқанддаги газ корхонасида юз берган портлаш бўйича жинояти иши қўзғатилди

    10.05.2023, 11:30

    Тошкент вилоятида халқаро велоспорт мусобақаси ўтказилиши туфайли айрим йўллар 4 кунга вақтинча ёпилди

    10.05.2023, 11:10

    “Япониядек жамиятнинг ҳам ‘минус’лари бор” — тўрт йил Японияда яшаган ўзбекистонлик ўқитувчи хулосалари

    10.05.2023, 11:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.