• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12892.91
    • RUB160.34
    • EUR14512.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Дунё Марказий Осиё

    “Марказий Осиё Европа иттифоқи учун муҳим ҳамкор” — Урсула фон дер Ляйен

    Самарқанд шаҳрида 3—4 апрель кунлари “Марказий Осиё—Европа иттифоқи” биринчи саммити бўлиб ўтади. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ЎзАга берган интервьюсида саммитнинг аҳамияти ва кутилаётган натижалар билан бўлишди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Урсула фон дер Ляйен саммит доирасида муносабатларни мустаҳкамлаш, уни янги босқичга олиб чиқишга тайёр эканликларини маълум қилди.

    Ушбу саммит Европа иттифоқи ва Марказий Осиё муносабатларида янги саҳифа очади. Анжуман Наврўз байрамидан кейин ўтказилишида ҳам рамзий маъно бор: янгиланиш, бошланиш тимсоли. Шу боис президент Кошта билан бирга Самарқандга келиб, ноёб ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, янги босқичга олиб чиқишга тайёрмиз, деди у.

    Еврокомиссия раҳбари тарихий алоқаларга, Ипак йўли асрлар давомида Европани Марказий Осиё билан боғлаганига эътибор қаратди. У нафақат савдо, балки ғоя, маданият ва инновация алмашинуви ҳам бўлганини айтди.

    Энди ушбу бой меросга таянган ҳолда, қадимий анъаналарни замонавий ва узоқ муддатли ҳамкорликка айлантирмоқдамиз. Зеро, бугунги беқарор дунёда Европа ҳар доимгидек очиқлик ва ҳамкорлик тарафдори бўлиб қолади.

    Европа иттифоқи учун Марказий Осиё муҳим ҳамкор. Саммитда умумий йўналиш ва устуворликларни белгилаймиз. Бу савдо ва инвестиция алоқаларини мустаҳкамлаш, тоза энергия, ўта муҳим хом ашё ресурслари ва бошқа соҳаларни қамраб олади. Ҳозирнинг ўзида аниқ қадамлар қўйилмоқда. Биз иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаб, янги стратегик шерикликни ишга туширяпмиз. Бу ташаббус саммит доирасида расман эълон қилинади, деди у.

    Саммитда нималар муҳокама қилинади?

    Таъкидланишича, Европа иттифоқининг инвестиция стратегияси — Global Gateway муҳокама марказида бўлади. Еврокомиссия раҳбари буни томонлар манфаатдорлиги билан изоҳламоқда.

    Саммитда мен Марказий Осиё учун Team Europe ташаббуси доирасидаги инвестиция пакетини эълон қиламан. Ушбу муҳим ҳужжат тўрт асосий йўналишга қаратилган. Транспорт, ўта муҳим хомашё ресурслари, рақамли тармоқ, сув ва энергия транспорти боғлиқлигини ривожлантириш борасида биз аллақачон яхши натижаларга эришяпмиз, деди Урсула фон дер Ляйен.

    У 2024 йилги Инвесторлар форумида Евроиттифоқ (ЕИ) ва халқаро ҳамкорлар Каспий денгизи орқали ўтадиган транспорт йўлаги учун 10 миллиард евро ажратишга ваъда берганини эслатди. Бу йил иккинчи Инвесторлар форуми ўтказилиб, эришилган ютуқлар сарҳисоб қилинади.

    Шунингдек, ўта муҳим хом ашё ресурслари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш ва аниқ инвестицияларни жалб қилиш режалаштирилган. Айни йўналишда Марказий Осиёда маҳаллий саноатни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва минтақада иқтисодий тараққиётни рағбатлантиришни мақсад қилганмиз, деди у.

    Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари 

    Урсула фон дер Ляйен ҳозирда савдо, транспорт, энергия, сув хавфсизлиги, иқлимга мослашиш, рақамлаштириш ва таълим соҳаларида ҳамкорлик мавжудлигини айтди.

    Фахр билан айтишим мумкинки, охирги 10 йил ичида Erasmus+ дастури доирасида 10 000 талаба ва мутахассис Европа ва Марказий Осиё ўртасидаги алмашинувда қатнашди. Энди “яшил” ва рақамли ўзгаришлар ҳамкорлигимиз марказида турибди.

    Марказий Осиё тоза технологиялар учун энг зарур хом ашё ресурсларига, улкан салоҳиятга эга. Европа фақат хом ашёни олиб кетиш эмас, балки тўлиқ қиймат занжирини яратиш, яъни қазиб олишдан қайта ишлаш ва қайта тиклашгача бўлган жараённи шакллантиришни мақсад қилади. Бу эса маҳаллий иш ўринлари яратиш, юқори экологик ва ижтимоий стандартни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади, таъкидлади у.

    Бундан ташқари, хавфсизлик ҳам устувор масалалардан бири бўлиб, Европа иттифоқи ва Марказий Осиё терроризмга қарши курашда ҳамкорликни чуқурлаштиради, хавфсизлик бўйича махсус мулоқотни йўлга қўяди.

    Европа иттифоқи “яшил” лойиҳаларга маблағ ажратади

    Урсула фон дер Ляйенга кўра, Марказий Осиё тоза энергия марказига айланиши мумкин. Бу нафақат импортга боғлиқликни камайтиради, балки улкан қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш имконини беради. У Ўзбекистон 2030 йилгача қайта тикланувчи энергия самарадорлигини ошириш бўйича Глобал ташаббусга қўшилганини олқишлади.

    ЕИ бу жараённи Global Gateway инвестиция стратегияси орқали қўллаб-қувватлайди. Янги инвестиция пакети доирасида мен Team Europe ташаббуси бўйича сув, энергия ва иқлим ўзгаришига оид йирик қўшимча маблағлар ажратилиши ҳамда “яшил” лойиҳаларга янада кўпроқ сармоя йўналтирилишини эълон қиламан, дея хулоса қилди Еврокомиссия раҳбари.

    3 апрел, 15:10   Изоҳ (0)   4951
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Марказий Осиё#Урсула фон дер Ляйен

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий Осиё дунё эътибордан четда қолдириб бўлмайдиган муҳим минтақага айланмоқда — Euronews 

    09.06.2023, 17:55

    Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг Европа комиссияси вице-президенти билан Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш юзасидан фикр алмашди

    16.01.2024, 19:09

    “Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Европа илгари мисли кўрилмаган даражада бир-бирига яқинлашди” —  Урсула фон дер Ляйен

    06.11.2024, 16:39

    АҚШ Яқин Шарқ харитасини қайта тузиб чиқмоқда, бунинг Ўзбекистонга таъсири қандай бўлади?

    26.12.2024, 19:45

    Шавкат Мирзиёев Европа иттифоқининг халқаро ҳамкорлик бўйича комиссарини қабул қилди. Нималар муҳокама қилинди?

    18 март, 14:51

    “Урушда қатнашган эмас, қатнашмаган ютади”. Украина инқирози Марказий Осиё давлатларига қандай таъсир кўрсатди?

    19 март, 11:20

    Евроиттифоқ дипломатияси раҳбари Кая Каллас Ўзбекистонга келади

    27 март, 09:38

    Шавкат Мирзиёевнинг Хўжандга амалий ташрифи якунланди

    1 апрел, 00:26

    ШҲТ Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон имзолаган шартномани олқишлади

    1 апрел, 10:15

    Ўзбекистон – Европа Иттифоқи ҳамкорлиги янги босқичда: Самарқанд саммити истиқболлар эшигини очмоқда 

    1 апрел, 14:50

    Еврокомиссия Самарқандда ўтказиладиган саммитни АҚШ тарифларига жавоблардан бири деб баҳолади 

    1 апрел, 17:50

    “Абдуқодир Ҳусанов сабаб Марказий Осиё футболчиларига қизиқиш ортди” — футбол скаути 

    1 апрел, 17:59

    “Марказий Осиё—Европа иттифоқи” саммитида кимлар қатнашиши маълум қилинди 

    1 апрел, 18:44

    1 апрел, 18:41

    1 апрел, 19:41

    Жаримага тортилган Ботир Қодиров, масжидда ҳалок бўлганларнинг яқинларига берилган моддий ёрдам, импорти чекланган Leapmotor: 1 апрелнинг энг муҳим хабарлари

    1 апрел, 23:15

    Европа кенгаши президенти ташриф билан Самарқандга келди

    2 апрел, 10:08

    Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё—Европа иттифоқи” биринчи саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқандга борди

    2 апрел, 17:25

    Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши президенти билан норасмий учрашув ўтказди 

    2 апрел, 21:10

    Қирғизистонда Ўзбекистон ҳудудидан тонировкали ойналар билан ўтиш учун 15 доллар йиғим ундирилаётганидан шикоят қилинди

    2 апрел, 23:30

    Калтакланиши оқибатида вафот этган эркак, такси ҳайдовчиларига бериладиган ҳуқуқлар, янги ташкил этиладиган Энергия самарадорлиги миллий агентлиги: 2 апрелнинг энг...

    2 апрел, 23:13

    Трамп Ўзбекистон товарларига ҳам бож жорий этди

    3 апрел, 08:34
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мехико шаҳрида мэрнинг котиби ва маслаҳатчиси отиб ўлдирилди

    Дунё | 22 май, 00:10

    Байденнинг собиқ шифокори унинг қанча умри қолганини маълум қилди

    Дунё | 21 май, 23:55

    Хитойда 650 йиллик қадимий Ноғора минораси томи қулаб тушди

    Дунё | 21 май, 23:45

    АҚШда хакер алоқа хизмати базасига кириб, 60 га яқин амалдорнинг маълумотларини ўғирлади

    Дунё | 21 май, 23:35

    Шавкат Мирзиёев Люблянага етиб борди

    Ўзбекистон | 21 май, 23:20

    Испанияда Украинанинг собиқ президенти маслаҳатчиси отиб кетилди

    Дунё | 21 май, 23:16

    “Дарё” дайжести: 21 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 21 май, 23:01

    Флик “Барселона” билан шартномани узайтирди

    Спорт | 21 май, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.