Ижтимоий тармоқларда Юнусободда икки нафар ҳайдовчи ўртасидаги зиддият акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Юнусобод тумани, 13-мавзе ҳудудида 12 апрель куни 1989 йилда туғилган Spark ҳайдовчиси М.Х. ҳамда 2005 йилда туғилган Matiz ҳайдовчиси С.А. йўл талашиш оқибатида ўзаро жанжаллашган.
Шундан сўнг М.Х. автомашинадан тушиб, темир билан Matiz’нинг ойналарини синдирган ва шу жисм билан фуқаро С.А.нинг бош қисмига уриб, тан жароҳати етказган.
Натижада фуқаро С.А. олган жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)