Тошкент шаҳар Сергели туманида автобус ҳайдовчиси ишга шиппакда келгани учун раҳбарият томонидан калтаклангани айтилмоқда.
Жабрланувчининг аёли бўлган воқеа ҳақида гапириб берди. Унга кўра, турмуш ўртоғи 12 июль куни автобуслар саройига шиппакда келгани учун техник хавфсизлик раҳбарияти томонидан калтакланган. Ҳозир аҳволи оғир, жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди.
“Ҳатто итга ҳам бундай муомалада бўлишмайди. Ёқмаса, ишдан бўшатворсин эди. Аҳволи жуда оғир, учта болам билан нима қиламан? Йиқилган ҳолатида шунақанги урганлар. Кеча наркоз берилган, оғир ўтган. Ҳеч ким хабар олмади. Бурни синган. Бир ойча ишга чиқа олмайди. Калласи ишиб кетган, ўша куни кўзидан қон оқиб турганди”, — дейди аёл.
Шунингдек, ушбу автобус саройи ҳуқуқшуноси ҳолат бўйича тушунтириш берди. Қайд этилишича, жанжал ҳайдовчи ва ходим ўртасидаги суҳбат жараёнида келиб чиққан. Бир-бирини ҳақоратлай бошлаган. Ҳайдовчи муҳандисни ўз машинасида корхона ҳудудидан олиб чиқиб кетган. Корхона ҳудудидан ташқарида нима содир бўлгани номаълум.
Изоҳ (0)