Баъзи фильмлар қизиқарли сюжети билан томошабинларни экран қаршисига шу қадар михлаб қўядики, майда тафсилотлар эътибордан четда қолиши мумкин.
“Гарри Поттер ва махфий ҳужра” — ўргимчаклар
“Гарри Поттер”нинг биринчи қисмида бош қаҳрамон профессор Квиррелл билан жанг қилади, маълум бўлишича, у бир йил давомида Волдеморт билан бир танада яшаган. Иккинчи фильмда Гаррига янада қийинроқ бўлади, чунки у йўқ қилиш учун яратилган қадимий мавжудот билан кураш олиб боради. Гарри ва унинг дўстлари Василиск ўз қурбонларини биргина нигоҳи билан сеҳрлаб олишини билишади — унинг кўзига қараган ҳар қандай одам ҳаётдан кўз юмади. Энг кўп ундан ўргимчаклар қўрқишарди, аммо фильмда бунинг сабаби тушунтирилмайди, балки гап уларнинг оддий хусусиятида, яъни ўргимчакларнинг 8 та кўзи борлиги ва шу билан бирга қовоқлари йўқлигидадир. Агар бошқалар кўзларини юмиб, Василискдан қутулиб кетишса, ўргимчаклар буни уддалай олмайди.
“Қўзилар сукунати” — тўртинчи девор
Кинематографияда “тўртинчи девор” деган кенг тарқалган тушунча мавжуд. Оддий қилиб айтганда, бу камера, чунки томошабин қаҳрамоннинг юзидан фақат учта деворни кўриши мумкин, тўртинчисини кўриш учун эса бурилиши керак, аммо бунда бошқа ҳар қандай девор йўқолади. Шунинг учун персонажлар одатда тўғридан тўғри томошабинга қарамайди, шу тариқа томошабин бутун ҳаракатни четдан кузатаётгандек иллюзия пайдо бўлади.
“Келажакка қайтиб” — ёлғиз қарағай
Марти Макфлай Док Брауннинг вақт машинасида 30 йил аввалги ўтмишга саёҳат қилиб, ўша жойга тушади, лекин савдо маркази ўрнида ферма жойлашганди. Фильм охирида Марти ҳозирги замонга қайтиб, яна савдо марказига келади, аммо унинг номи ўзгарган бўлади. Аввалига у “Икки қарағай” деб номланган эди, Марти ўтмишда бўлиб келганидан сўнг эса номи “Ёлғиз қарағай”га ўзгартирилган эди. Гап шундаки, Макфлай 1955 йилга борганда тасодифан битта қарағайни уриб юборган.
“Матрица: инқилоб” — Ҳьюго Уивингнинг ниқоблари
“Матрица” фильмининг кўп қисмини яхши деб ҳисоблаш мумкин. Аммо Neonинг агент Смит билан иккинчи фильмдаги жангининг экрандаги стоп-кадрларида ҳақиқий одамлар эмас, балки сифатсиз график моделлардан фойдаланилган. Аммо учинчи фильмнинг финалида графикадаги аввалги барча камчиликларни қоплаган саҳна бор. Фильм яратувчилари Ҳьюго Уивингнинг юзини суратга олиб, ўнлаб ниқоблар яратишади, уларни олдинги қаторларга жойлаштирилган статистларга тарқатишади. Шу билан бирга, кейинги қаторларда турган Смитлар фақат графика ёрдамида яратилган.
“Юлдузлар жанги. 1-қисм: Яширин таҳдид” — пахтали таёқчалар
“Юлдузлар жанги”нинг биринчи трилогиясини яратишда Жорж Лукас кўплаб амалий эффектлардан фойдаланган ва ўз тажрибасини иккинчи трилогияга, аниқроғи, “Яширин таҳдид” қисмига қўллаган. Чунки қолган қисмларда компьютер графикаси кўп эди. Катта бюджетга қарамай, Лукаснинг имкониятлари чексиз эмасди, шу билан бирга, визуал эффектлар бўйича мутахассисларга ҳам мурожаат қилолмасди. Шу сабабли у баъзан пойга саҳнасидаги стадионни қўлдан келганча тасвирлашга мажбур бўларди. Бутун стадион ҳақиқатда яратилган, аммо кичрайтирилган ҳолда эди. Одамлар ва турли хил сайёралик мавжудотлар ўрнига эса оддий ранг-баранг пахта таёқчалари ишлатилган. Уларни 1999 йилда фильм эндигина чиққанида ҳам 25 йилдан сўнг, яхшиланган тасвирли версиялар пайдо бўлганида ҳам илғаш қийин.
“Бир куни Голливудда” — чироқлар
Фильм охирида Рик Далтон билан суҳбатдан сўнг Клифф Бут машинага ўтириб, тунги шаҳар бўйлаб ҳаракатлана бошлайди. Узоқдаги манзарадан кўриниб турибдики, агар машиналарнинг чироқларини ҳисобга олмаганда, йўлда деярли ҳеч қандай чироқ йўқ, аммо камера олдинга ўтиб, Клиффни кўрсатиши биланоқ унинг юзи худди тепасида чироқ бўлгандек кескин ёришади. Бу кулгили туюлиши мумкин, лекин ҳақиқат. Квентин Тарантино бир неча сония давом этадиган саҳна учун бутун йўлни тўсиб қўйишга келишиб, бутун йўлга Бред Питтнинг юзини кўриш мумкин бўлган даражада ёритувчи жуда кўп катта прожекторлар жойлаштиради.
“Қиндан чиққан пичоқлар” — камера кўзойнак ойнасида акс этади
Кино соҳасидаги тараққиёт тўхтамайди, бироқ ҳанузгача ҳал этилмаган бир муаммо бор — фара, ойна, шиша, сув, кўз ва бошқа акс эттирувчи юзаларда камеранинг кўриниб қолиши. Операторлар томошабинлар уларни сезмаслиги учун барча маҳоратларини ишга солишлари керак, бунинг кўплаб усуллари мавжуд. Энг топқир ечимлардан бири “Қинидан чиққан пичоқлар” детектив фильмида намойиш этилган. Бенуа Бланк доимо кўзойнак тақиб юради, унинг линзаларида баъзан оператор камераси акс этади ва бу кадрда аниқ кўринади.
Аммо кўплаб томошабинлар аксда айнан камера эканлигини пайқашмаган, чунки оператор уни ёритиш ускуналарига моҳирона ниқоблаган: камера тўғридан тўғри ёруғлик берувчи шишалардан мўралайди, шу туфайли Бенуа кўзойнагида гўё деразалар акс этаётгандек туюлади.
“Кариб денгизи қароқчилари” — бўртиб чиққан кўз
“Кариб денгизи қароқчилари” фильмида Маккензи Крук доим сунъий кўзини йўқотиб юрадиган Ражетти исмли қароқчини ўйнайди. Шуниси қизиқки, фильмларда сунъий кўз графика билан эмас, балки иккита контакт линза билан ажратилади. У бўртиб чиққандек кўриниши учун Маккензининг ҳақиқий кўзига иккита контакт линза бири иккинчисининг устига қўйилади.
“Гарри Поттер ва Азкабан асири” — Гермионанинг саёҳати
Фильмнинг иккинчи ярмида Гарри, Рон ва Гермиона Ҳагриднинг кулбасига кетаётиб Малфой ва унинг дўстлари билан тўқнашади, улар Гренжернинг жаҳлини чиқаради. Камера узоқ манзарани кўрсатганда, бир неча сония олдин бош қаҳрамонлар ўтган бинода қўл пайдо бўлади ва бир неча сониядан кейин аста-секин ғойиб бўлади. Эҳтимол, бу адашган актёр ёки суратга олиш гуруҳининг бошқа бир аъзосига ўхшаб туюлиши мумкин, аммо аслида бу пухта ўйланган ҳаракат бўлиб, сюжетга кўра, бу — Гермионанинг қўли. У вақт тумори ёрдамида ўтмишга қайтиб, ўзини, шунингдек, Гарри ва Ронни кузатган.
Изоҳ (0)