• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино

    Дам олиш кунларига кинотавсия: 2000 йилларнинг қадрдон комедиялари

    Кўнгил очадиган, кайфиятингизни кўтарадиган ва фикрлаш учун озуқа берадиган энг яхши қадрдон фильмлар рўйхати билан танишинг.

    “Балки бу абадийдир”, (2019)

    • Режиссёр: Наҳнатчка Хан
    • Ролларда: Али Вонг, Рендалл Парк, Жеймс Сайто, Мишел Бюто, Вивиан Банг, Kiaну Ривз

    Болаликдаги икки дўст 15 йилдан кейин учрашади ва улар орасида яна муҳаббат учқунлайди. Қиз муваффақиятли бош ошпаз, йигит эса ҳали ҳам она шаҳрида яшайдиган ҳаваскор мусиқачи.

    “Келажакдан келган йигит”,  (2013)

    • Режиссёр: Ричард Кертис
    • Ролларда: Донал Глисон, Рейчел Макадамс, Билл Найи, Том Ҳолландер, Марго Робби

    Мазкур фильм ҳар бир лаҳзани қадрлаш ва энг оддий нарсалардан ҳам гўзалликни кўриш мумкинлиги ҳақида. Сюжет вақт саёҳати концепциясига асосланган, аммо у мутлақо ноодатий тарзда амалга оширилади. 

    “Дик ва Жейн”, (2005)

    • Режиссёр: Дин Парисот
    • Ролларда: Жим Керри, Теа Леони, Алек Болдуин, Ричард Женкинс, Анги Ҳармон

    Фильмда йирик корпорациянинг юқори лавозим ходими Дик (Керри) компания ўзини банкрот деб эълон қилишидан бир неча соат олдин янада катта лавозимга кўтарилади. Унинг рафиқаси Жейн (Теа Леони) вақтини фарзанди ва оиласига бағишлаш учун ишдан бўшаганди. Ишларидан айрилган эр-хотин қандай қилиб бўлса ҳам яшаб қолишга ҳаракат қилади ва кейин фирибгарлик схемаларига аралашиб қолади.

    “Чин муҳаббат” (2003)

    • Режиссёр: Ричард Кертис
    • Ролларда: Хью Грант, Билл Найи, Лиам Нисон, Эмма Томпсон

    Барча даврларнинг энг яхши романтик фильмларидан бири. Фильм қаҳрамонлари орасида котибасига ошиқ бўлган ёш бош вазир, дўстининг гўзал қаллиғини севиб қолган йигит ва муҳаббатдан ҳафсаласи пир бўлган ёлғиз ёзувчи ҳам бор. Уларнинг ҳикоялари бир-бирига боғлиқ ва бир вақтнинг ўзида бир-биридан мустақил равишда ривожланади.

    “13 дан 30 гача”  (2004)

    • Режиссёр: Гари Виник
    • Ролларда: Женнифер Гарнер, Марк Руффало, Жуди Грир, Энди Серкис

    1987 йилда яшовчи 13 ёшли Женна тезроқ катта бўлишни хоҳлайди. У 30 ёшли гўзал қиз бўлишни орзу қилади ва қизнинг бу орзуси амалга ошади. Қаҳрамон 2004 йилда машҳур журналнинг гўзал муҳаррири сифатида уйғонади ва болаликдаги дўстини севиб қолади.

    “Огоҳлантириб севиш” (2003)

    • Режиссёр: Марк Лоуренс
    • Ролларда: Сандра Буллок, Ҳю Грант, Алисия Витт, Дана Ивей, Роберт Клеин

    Ёш Ҳю Грант ва Сандра Буллокнинг ҳаяжонли дуэти. Ўзи ва атрофидагиларига нисбатан талабчан Люси исмли бош қаҳрамон нуфузли юридик корпорацияда бош маслаҳатчи лавозимидан кетишга қарор қилади. Бунинг сабаби шундаки, у хўжайинига “энагалик қилиш”дан жуда чарчаган — раҳбари усиз бир қадам ҳам боса олмайди. Ёрдамчисига мафтун бўлган миллионер Жорж Люсини ишдан бўшатишга рози, фақат бир шарт билан: Люси икки ҳафта ичида ўрнига бошқа ходим топиши керак. Бундай одамни топиш осон эмас, Жорж ҳам ўзининг содиқ ёрдамчисисиз қолишни истамайди.

    “Йигитим — телба” (2012)

    • Режиссёр: Девид О. Расселл
    • Ролларда: Бредли Купер, Женнифер Лоуренс, Роберт Де Ниро, Жеки Уивер, Крис Такер

    Фильмда Бредли Купер биполяр бузилиш ташхиси қўйилган одамни ўйнайди, у саккиз ой руҳий шифохонада бўлганидан кейин ҳаётини тиклашга ва хотинини қайтаришга ҳаракат қилади. Бир мунча вақт у ҳаваскор рақс танловида иштирок этиш эвазига оиласини тиклашга ёрдам беришга ваъда берган ёш бева аёл (Женнифер Лоуренс) билан учрашиб юради. Бир-бирига ҳаётдан маъно топишга ёрдам берадиган икки яраланган қалб ҳақидаги драматик комедия.

    “Париждаги ярим тун” (2011)

    • Режиссёр: Вуди Аллен
    • Ролларда: Оуэн Уилсон, Марион Котиляр, Рейчел Макадамс, Майкл Шин, Кети Бейц

    Вақтлараро саёҳатни ўз ичига олган Рейчел МакАдамснинг яна бир фильми. Бош қаҳрамон ёш ёзувчи (Оуэн Уилсон) қаллиғи ва унинг ота-онаси билан Парижга келади ва тунги Париж хаёлларига берилиб кетади. У том маънода ўтмишга шўнғийди ва кумирлари — Ҳемингуэй, Пикассо, Дали, Бунуэл, Гертруда Штайн ва бошқалар билан учрашади.

    “Паддингтоннинг саргузаштлари” (2014)

    Режиссёр: Пол Кинг

    Ролларда: Бен Уишоу, Никол Кидман, Хью Бонневил, Салли Хокинс, Жули Уолтерс

    Ушбу оилавий комедия, албатта, сизнинг оқшомингизни мароқли ўтишини таъминлайди. Бир куни гапиришни биладиган айиқ Перудан Англияга келади. Вокзалда у Браунлар оиласи билан танишиб қолади ва оила жониворни уйига олиб кетади. Паддингтонни янги ва қизиқарли ҳаёт кутаётганга ўхшарди, аммо тўсатдан таксидермист бўлиб ишлайдиган аёл ундан музей учун экспонат сифатида фойдаланмоқчи бўлади.

    “Вегасдаги бўйдоқлик базми”, (2009)

    • Режиссёр: Тодд Филлипс
    • Ролларда: Бредли Купер, Эд Хелмс, Зак Галифианакис, Жастин Барта, Хезер Грем

    Уч қадрдон дўст Вегасда унутилмас бўйдоқлик кечасини ўтказишни режалаштиради. Аммо эрталабгача давом этган базмдан сўнг, улар нималар қилишганини эслашолмайди: меҳмонхона хонасидаги шкафда ўтирган болакай кимники? Қандай қилиб йўлбарс ҳаммомга кириб қолган? Нима учун улардан бирининг тиши синган? Ва, энг муҳими, куёв қаерга кетди?

    29.06.2024, 18:30   Изоҳ (0)   10561
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кўзингизга уйқу келмайди: сўнгги йилларнинг энг яхши детектив фильмлари

    27.06.2024, 09:30

    “Тахтлар ўйини” юлдузи дақиқасига 69 минг доллар ишлаб олди. Аммо бу Дейнерис эмас

    27.06.2024, 10:43

    Майкл Жексоннинг 350 минг долларлик қўлқопи: тарихдаги энг қиммат концерт либослари

    28.06.2024, 09:42

    Актёр Жон Траволта 70 ёшида ҳам самолётни профессионал бошқара олишини кўрсатди (видео)

    29.06.2024, 16:25

    Осиёдаги энг бадавлат одамнинг ёлғиз қизи — Иша Амбани қандай яшайди?

    29.06.2024, 14:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.