• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Трамп Гарвард университетида ўқийдиган хорижлик талабалар маълумотини сўради 

    АҚШ президенти Дональд Трамп Гарвард университетида таҳсил олаётган чет эллик талабаларнинг маълумотини сўради. У Truth Social ижтимоий тармоғига тегишли постни жойлаштирди.

    Kollaj: MSN
    Коллаж: MSN

    Нима учун Гарвард ўз талабаларининг деярли 31 фоизи чет эллик эканини айтмаяпти? Уларнинг баъзилари АҚШ билан дўстона муносабатда бўлмаган мамлакатлардан бўлишига қарамай, бу давлатлар ўз фуқаролари таълими учун ҳеч қандай маблағ ажратмайди ва ажратишни ҳам ўйламайди. Буни бизга ҳеч ким айтмаган!

    Биз Гарвардга миллиардлаб доллар бераётганимиз сабабли ўша чет эллик талабаларнинг кимлигини ва қайси мамлакатлардан эканини билишни истаймиз.

    АҚШ президенти бу ўринли талаб экани, бироқ Гарвард университети бу маълумотларни очиқлашга шошилмаётганини айтди.

    Биз ўша талабаларнинг исмлари ва келиб чиққан мамлакатларини билмоқчимиз. Гарварднинг 52 миллион доллари бор, шуни сарфласин ва Федерал ҳукуматдан грант ажратишни давом эттиришини сўрашни бас қилсин!, деди Трамп.

    Апрель ойида Гарвард университети профессорлари Трамп маъмуриятини федерал молиялаштиришни текшириш билан таҳдид қилгани учун судга берганди. Кейинроқ Трамп маъмурияти Гарвард учун 2,2 млрд долларлик грантларни музлатиб қўйди.

    22 май куни АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм Гарвард университети энди хорижий талабаларни қабул қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилишини айтди. У ҳозирда Гарвардда таҳсил олаётган барча хорижликлар бошқа олийгоҳларга ўтиши кераклигини таъкидлади.

    Вазир тахминига кўра, Гарвард талабаларининг чорак қисмидан кўпроғи янги университет қидиришга мажбур бўлади. Трамп бошқа университетлар учун ҳам хорижий талабаларни қабул қилишга тақиқ жорий қилиниши мумкинлигини айтди.

    Маъмурият Гарвардни зўравонликни ва антисемитизмни қўзғатиш ҳамда Хитой Коммунистик партияси билан алоқалар ўрнатишда айбдор деб ҳисоблайди, деди Кристи Ноэм.

    23 май куни АҚШдаги суд Гарвардга нисбатан қўйилган хорижий талабаларни қабул қилиш тақиқини вақтинча тўхтатиб турди. Гарвард университети Трамп маъмуриятига қарши 10 банддан иборат даъво аризаси киритди. Улар орасида маъмурий тартиб-қоидалар тўғрисидаги қонун (APА) ҳамда АҚШ конституциясининг сўз ва йиғилиш эркинлиги ҳақидаги биринчи тузатиши бузилиши мавжуд.

    Аввалроқ Оқ уй АҚШ университетларидан яҳудий миллатига мансуб талабаларни ҳимоя қилишни талаб қилган ва бунга амал қилинмаса, молиявий ёрдамни қисқартириш билан таҳдид қилганди. 

    АҚШ олий таълим муассасаларида Исроилга қарши норозилик намойишлари давом этмоқда. Намойишлар Ғазога уюштирилган ҳужумлар, оқибатда тинч аҳоли орасида қурбонлар сони ортиб бориши, гуманитар вазият оғирлашгани, АҚШнинг Исроилга қуроллар сотаётгани билан боғлиқ.

    25 май, 18:40   Изоҳ (0)   2716
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Трамп#Гарвард университети

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.