Япония Россиянинг Украинадаги урушини қўллаб-қувватловчи шахслар ва гуруҳларга қарши санкцияларнинг янги босқичи доирасида Хитой компанияларига савдо чекловларини жорий қилди.
Reuters агентлигининг ёзишича, янги санкциялар бошқа мамлакатлар компанияларига ҳам қаратилган. Қайд этилишича, Япония Украинадаги уруш муносабати билан Хитой компанияларига нисбатан биринчи марта санкциялар киритмоқда.
Санкцияга учраган компаниялар орасида рус дронлари учун микрочиплар етказиб берган Гонконгда жойлашган Аsia Pacific Links Ltd ва Хитойнинг Yilufa Electronics Limited компаниялари бор.
Бошқа давлатлар, шу жумладан Қўшма Штатлар томонидан жорий қилинган олдинги чораларга мос келадиган санкциялар япон компанияларига ушбу фирмаларга маҳсулот экспорт қилишни тақиқлайди.
Аввалроқ АҚШ расмийлари Хитой Россиянинг Украинадаги ҳарбий саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаётганини айтиб ўтганди.
Ўтган ҳафта Қўшма Штатлар Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди, жумладан, Москвага яримўтказгичлар сотувчи Хитой компанияларига ҳам санкциялар жорий қилди.
Пекин ва Москва икки томонлама тўловларни таъминлаш бўйича бир қатор чоралар кўрмоқда, бу Хитойнинг айрим молиявий компанияларини санкцияларга дучор қилиши мумкин.
Изоҳ (0)