Пекин АҚШ ва Японияни Жанубий Хитой денгизига аралашишда давом этаётгани учун қоралади. Бу ҳақда Хитой Мудофаа вазирлиги расмий вакили Чжан Сяоган маълум қилди.
Хитой давлатлар ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик ҳеч қандай учинчи томонни нишонга олмаслиги ёки минтақавий тинчлик ва барқарорликка путур етказмаслиги кераклиги ҳақидаги позицияга содиқдир, дейди хитойлик расмий Вашингтоннинг Филиппинга 500 миллион долларлик ҳарбий ёрдами ва яқинда Япония ва Филиппин ўртасидаги қўшма ҳарбий машғулотларни шарҳлар экан.
Унинг қайд этишича, Хитой Нанхай Чжудао (Жанубий Хитой денгизи ороллари) ва унга туташ сувлар устидан шубҳасиз суверенитетга эга.
Биз ҳудудий суверенитетимиз, денгиз ҳуқуқлари ва манфаатларимизни ҳимоя қилиш учун қасддан қилинган ҳужумлар ва провокацияларга қарши қатъий қонуний чоралар кўрамиз, дея қўшимча қилган у.
Жанубий Хитой денгизи қирғоқбўйи мамлакатлари Иккинчи жаҳон урушидан сўнг мустақилликка эришганидан бери ҳудудий баҳслар мавзуси ҳисобланади.
Биринчи марта 1947 йилда чоп этилган харитага мувофиқ, Хитой Жанубий Хитой денгизининг 80 фоиздан ортиқ суверенитетига эгалигини эълон қилган. Филиппин, Вьетнам, Бруней ва Малайзия каби қирғоқбўйи қўшни давлатлар ҳам минтақадаги ҳуқуқларга даъво қилмоқда.
Изоҳ (0)