Япония бош вазири Фумио Кисида Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан кузда музокаралар ўтказишни кутмоқда. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар қилди.
Япония вазирлар маҳкамаси раҳбари ҳукуматга тегишли учрашув ташкил этиш бўйича топшириқ берган, унинг асосий мақсади Токио ва Пекин ўртасидаги кескинликни юмшатиришдир.
Қайд этилганидек, Кисида ва Си Сизинпин ўртасидаги юзма-юз музокаралар ноябрь ойининг ўрталарида, Балида бўлиб ўтадиган G20 саммити доирасида амалга оширилиши мумкин. Шунингдек, икки етакчининг учрашуви улар биргаликда қатнашадиган бошқа манзил ташкил этилиш эҳтимоли ҳам бор.
Токионинг Хитой-Гонконг ва Шинжон-Уйғур мухториятига муносабати ҳақидаги танқидий баёнотлари туфайли жиддий ёмонлашган Япония ва Хитой ўртасидаги муносабатлар, ушбу музокаралардан сўнг яхшиланиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, Кисида бош вазир этиб тайинланганидан бери Си Сизинпин билан 2021 йилнинг кузида телефон мулоқоти вақтида фақат бир марта гаплашган.
Изоҳ (0)