Хитойнинг саккиз ҳарбий самолёти Окинава ва Мияко ороллари орасида парвоз амалга оширгани боис Япония қирувчиларини ҳавога кўтарди. Бу ҳақда, NHK телеканалига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Хитой авиацияси Окинава ва Миякога яқинлашди, сўнг Шарқий Хитой денгизи томон учди. Япония мудофаа вазирлиги ҳаво чегарасининг бузилмаганини тан олди.
Япония самолётлари учувчилари берган гувоҳликка кўра, Хитой авиацияси иккита H6 қирувчиси, тўртта бомбардимончи ҳамда иккита разведкачи TU-154 ва Y-8 самолётларидан иборат эди.
Япония вакиллари Хитой самолётлари бу зонада биринчи марта парвоз амалга оширганини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)