Япония ташқи ишлар вазирлиги Хитой элчисига мамлакат кемаларининг Сенкаку (Дяоюйдао) ороллари яқинидаги ҳудудга навбатдаги равишда кириши юзасидан норозилик билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Сенкаку ороллари азалдан Япония ҳудуди бўлиб келган ва унинг сувларига кириш мамлакат суверенитетининг бузилиши ҳисобланади. Бунга эса мутлақо йўл қўйиб бўлмайди», — дея таъкидлади Япония ТИВ Осиё ва Океания департаменти директори Кэндзи Канасуги.
Сенкаку (Дяоюйдао) бўйича икки давлат ўртасидаги баҳс 2012 йил сентябрида Токио мазкур оролларни хусусий эгаларидан сотиб олиши ҳақида эълон қилганидан сўнг кескин тус олди. Шундан бери Пекин мунтазам равишда кема ва катерларини архипелаг томонга йўллайди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)