Ғазода бир кун ичида 82 нафар фаластинлик Исроил армияси берган зарбалар оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

Ал-Шифо шифохонасининг маълум қилишича, сўнгги ўлимлар Жабалия ан-Назла шаҳрида кўчирилган фаластинликларга бошпана қилиб берилган мактабда содир бўлган. Ҳудудга ҳаво ҳужуми уюштирилган.
Бу орада халақаро ҳамжамият секторга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Жумладан, Миср ва Хитой Ғазони қайта тиклаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларга чақирмоқда. Бу чақириқ Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси 10 июль куни Миср бош вазири Мустафо Мадбулий ҳузурида Хитой Давлат кенгаши бош вазири Ли Сянни қабул қилганида билдирилган.
Томонлар минтақада ўт очишни тўхтатиш, гуманитар ёрдамнинг зудлик билан етказилишини таъминлаш ҳамда Ғазо муаммосини адолатли ҳал қилиш зарурлигини таъкидлаган. Юқори мартабали амалдорлар, шунингдек, Ғазони қайта тиклашга қаратилган лойиҳани амалга ошириш учун халқаро қўллаб-қувватлашни зудлик билан сафарбар қилиш зарурлигини билдирган.
Қоҳирада 4 март куни Араб давлатлари саммитининг навбатдан ташқари сессиясида “Ғазони қайта тиклаш режаси” қабул қилинганди. Етакчилар ушбу режани амалга ошириш учун дарҳол глобал қўллаб-қувватлаш лозимлиги қўшимча қилинган. Режа 6 ойлик муддат ичида Ғазо секторини бошқариш учун Ғазони бошқариш қўмитасини ташкил этишни назарда тутади.
Изоҳ (0)