Болгария 5 минг кишидан иборат кўп миллатли жанговар гуруҳни жойлаштириш учун инфратузилмани тайёрламоқда.
Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Тодор Тагарев маълум қилди.
“НАТОнинг шарқий қаноти мамлакатларидаги барча жанговар гуруҳларни 5 мингга яқин ҳарбий хизматчиларга кўпайтириш режалаштирилган. Ҳозирда бизда аниқ жадвал йўқ, лекин биз шарт-шароитларни таъминлашга тайёр бўлишимиз керак”, — деб таъкидлади у.
Вазирнинг сўзларига кўра, АҚШга ташрифи чоғида америкалик ҳамкорлар инфратузилма қурилишини биргаликда молиялаштириш учун халқаро маблағлардан фойдаланишда қандай ёрдам бера олишларини муҳокама қилишган. Керакли инфратузилма иттифоқчи кучларни тезда жойлаштиришга имкон берадиган автомобиль йўллари ва темирйўлларни ўз ичига олади.
Келишувга кўра, Болгария Stryker жанговар машиналарини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича минтақавий марказга айланади. Дала заводларидан бири Велико Тирново шаҳрида жойлашиши аллақачон аниқланган.
Изоҳ (0)